Sanobar Faxriddinova
Санобар Фахриддинова — 1957-йилнинг 19-март куни кўҳна Кеш — Шаҳрисабзда таваллуд топган. 1974-йили ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетнинг журналистика факултетида таҳсил олган[1]. "Ёш куч", „Саодат“ журналларида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон телерадиоканалида сиёсий шарҳловчи, катта муҳаррир, „Оила ва жамият“ газетасида муҳаррир ва „Матбуот ривожи“ МCҲЖнинг бош директори лавозимларида фаолият кўрсатган. У „Бир даста гул“, „Тонгда келган фаришта“, „Умидли дунё“, „Кўнгилга ўғри тушди“, „Юрак, сенга ишондим“, „Наволарга кўчган ҳисларим“ шеърий китоблар ва уч жилдлик „Жоним фидо“ публицистик тўпламининг муаллифи. Санобар Фахриддинова „Ўзбекистон ижодкор аёллар уюшмаси“нинг „Атиргул“ мукофоти ҳамда „Мустақилликнинг 15 йиллиги“ кўкрак нишони билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 6-декабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2022-йил.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |