Санобар Носирова (1970, Қўрғонтепа тумани, Андижон вилояти, ЎзССР) – ўзбек давлат арбоби, 2021-йил 24-августдан буён Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими[1].

Санобар Носирова
Файл:Санобархон Носирова.жпег
 Бўстон тумани ҳокими
Мансаб даври
2021-йил августдан – ҳозирга қадар
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1970-йил
Қўрғонтепа тумани, Андижон вилояти
Миллати ўзбек
Сиёсий партияси Ўзлидеп
Таълим Андижон пахтачилик институти
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

Санобархон Носирова 1970-йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992-йилда Андижон пахтачилик институтини (айни пайтда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти), 2005-йилда эса Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини (айни пайтда Андижон машинасозлик институти) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1992-йили Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникуми ўқитувчилигидан бошлаган.

Турли йилларда „Ғаллабанк“нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ва Қўрғонтепа тумани „Буюк турон инвест“ кредит уюшмасининг ижроси директори лавозимида фаолият кўрсатган.

2016-йилдан тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани „Эл ризқи нон“ мас’улияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.

Халқ депутатлари Бўстон тумани кенгашининг 2021-йил 24-августдаги навбатдан ташқари сессиясида Санобархон Носирова 2021-йил 31-июл куни оғир хасталикдан вафот этган собиқ туман ҳокими Садбархон Мамитова ўрнига ҳоким этиб тайинланган.

Мукофотлари

2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган[2].

Манбалар