Санобар Содиқова — театр ва дубляж актрисаси.

Ҳаёти

Санобар Содиқова 1969-йил 12-апрелда Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида таваллуд топган. 1984-1988-йилларда Юнус Ражабий мусиқа педагогика билим юртида, 1990–1994-йилларда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг қўғирчоқ театри актёрлиги факултетида таҳсил олган.

Ижоди

Актриса фаолиятини дастлаб „Ёш томошабинлар театри“дан бошлаган. 1995-йилда Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг „Оқшом эртаклари“ кўрсатувида бошловчи сифатида ишлайди. 1997-йилдан эса Ўзбекистон МТРКда бошловчи ва муҳаррир сифатида фаолият юритади. 2012-йилга қадар телевиденияда „Оқшом эртаклари“, „Мактублар ва кабутарлар“ дастурларини олиб борган.

Дубляждаги фаолияти

Санобар Содиқова 2001-йилда „Соҳибжамол ва Махлуқ“ (Соҳибжамол образи) мултфилмидаги дебют иши билан дубляж соҳасига қадам қўйган. Актриса бугунга қадар „Туташ тақдирлар“ (Наргиза), „Опа-сингиллар“ (Феруза Саидовага), „Фериде“ (Фериде), „Элпарвар“ (Феруза Юсуповага), „Телба“ (Ширин), „Вир ва Зара“ (Шабу), „Ҳовли“ (Денис, Дуду), „Севги изтироби“ (Зайнаб, Вилдан, Лейла), „Ғаройиб доктор“ (Назли), „Золим Истанбул“ (Шениз, Жерен, Ойба), „Беқарор“ (Гул, Зеҳра, Ярен), „Қора ният“ (Зейнеб) каби миллий ва хорижий бадиий филмлар ҳамда телесериалларга овоз берган.

Кинодаги фаолияти

Санобар Содиқова „Гўзаллик сири“ (2006), „Зумрад ва Қиммат“ (2007), „Ўзга сайёралик эр“ (2012), „Куч бирликда“ (2013-2014), „Орзулар фасли“ (2016) каби филмларда рол ижро этган[1].

Ҳаволалар

  1. ↑ „Санобар Садыкова“. Қаралди: 2025-йил 13-ноябр.