Sanshayn
"САНСҲАЙН - ТУРОН" (ингл. "Турон — Қуёш ёғдуси") — 3 юлдузли меҳмонхона; Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий ва Усмон Юсупов кўчалари кесишган чорраҳада жойлашган. 1977-йилда қурилган. 1977—92 йиллар "Ленинград" меҳмонхонаси, 1992—2005-йиллар "Турон" меҳмонхонаси деб аталган. Қайта таъмирланганидан сўнг — 2005-йилдан ҳозирги номда. Таъмирлаш лойиҳасини "ТАМАХ" шахсий фирмаси бажарди (2003—04). Таъмирда янги қўшимча блок қурилди, хоналар кенгайтирилди. Бинонинг ер ости қавати "А" ва "Б" блоклардан иборат бўлиб, холлар, қаҳвахона-бар, ошхона, сузиш ҳавзаси, қўшимча хоналар жойлашган. 1-қаватда вести-бюл, хизмат кўрсатиш мажмуалари, фое, холл, ресторан, савдо дўконлари, сартарошхона, бар, соғломлаштириш мажмуаси, офислар, қаҳвахона, музокара хоналари ва бошқа ёрдамчи хоналар бор. 3—9-қаватларда турар жой хоналари жойлашган: 2 ўринли 106 та люкс, 2 ўринли 54 та ярим люкс хона, 2 ўринли 14 та апартаментли хоналар барчаси кенг, қулайликларга эга. бинонинг ташқи қиёфаси шарқона услубда кўркам, салобатлидир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |