Санскрит (қадимги ҳиндча сам скрта – мукаммал, сайқалланган) – ҳиндевропа тиллари оиласига кирувчи қадимги ҳинд тилларидан бири. Қадимги ҳинд лаҳжалари асосида шаклланган ва милоддан аввалги И асрда Шимолий Ҳиндистонда тарқалган. Санскритнинг бир неча тури бор: эпик санскрит („Маҳабҳарата“ ва „Рамаяна“ тили), классик санскрит (қатъий меъёрга туширилган тил, милоддан аввалги ИВ асрда яратилган Панини грамматикасида ўз ифодасини топган), будда (ёки гибрид) санскрит (будда дини билан боғлиқ адабиёт тили), жайн санскрит (жайн динига оид адабиёт тили), веда тили ёки веда санскрит.

Bu Linga Purana qo'lyozmasidan olingan sahifa.
Бу Линга Пурана қо'лёзмасидан олинган саҳифа.

Санскрит тилида 7 та келишик, 3 та жинс ва 3 та грамматик сон категориялари мавжуд. Феълда замон ва майл тизими ниҳоятда ривожланган. Нуткда сўз ва морфемаларнинг қўшилиши қоидалари (сандҳи) турлитуман. Қўшма сўзлар кенг қўлланади. Баъзи ҳолларда бита қўшма сўз бутун бир гапга тенг келади. Санскритда жуда кўп диний, фалсафий, илмий асарлар яратилган, айниқса, бадиий адабиёт кенг ривожланган. Санскрит тили Ҳиндистонда гуманитар фанлар ва ибодат тилидир. Тор доирада олим браҳманлар санскрит тилидан сўзлашув тили сифатида фойдаланадилар. Санскрит ва Санскрит тилида яратилган маданий мерос қўшни минтақалар (Жанубий-шарқий Осиё ва Марказий Осиё)га, ХВИИИ аср охирларидан бошлаб эса Европа ва Америкага ҳам таъсир ўтказган. Қиёсий-тарихий тилшуносликнинг бошланиши санскрит тилининг кашф этилиши ва ўрганилиши билан боғлиқ.

Ushbu folio Bhagavad Gitaning Arjunaning qayg'usi mavzusiga bag'ishlangan birinchi bobidan 20-oyatning bir qismini va 21-oyatning boshini namunalar sifatida taqdim etadi.
Ушбу фолио Бҳагавад Гитанинг Аржунанинг қайг'уси мавзусига баг'ишланган биринчи бобидан 20-оятнинг бир қисмини ва 21-оятнинг бошини намуналар сифатида тақдим этади.


Санскрит тилидаги матнларни ёзувда ифодалаш учун асли браҳми ёзувидан келиб чиққан бир қатор алифболардан (кҳарўштҳи, гупта, нагари, кушон ёзуви ва бошқалар) фойдаланилган. Санскрит тилини ўрганиш 2500-йил бурун бошланган (Панини ва унинг салафлари).

Ли..Иванов В. В., Топоров В. Н., Санскрит, М., 1960; Барроу Т., Санскрит, М., 1976.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил