Santo-domingo
Санто-доминго (1936-1961-йилларда СюдадТрухило деб номланган) — Доминикана Республикаси пойтахти. Гаити оролининг жануби-шарқий қисмида, Кариб денгизи соҳилида жойлашган. Иқлими - тропик, пассатли иқлим. Ўртача ойлик тралар 25—27°. Йиллик ёғин 1500 мм. Аҳолиси - 1,6 млн. киши (1990-йилларўрталари). Мамлакатнинг асосий порти; четга шакарқанд, кўнтери, қимматбаҳо ёғоч чиқарилади. 3 йирик шоссе йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат тўқимачилик, кўн-поябзал, ёғочсозлик, семент саноати корхоналари бор. Халқаро курорт ва туризм маркази. Санто-доминго — европаликлар томонидан асос солинган Ғарбий ярим шардаги қад. шаҳарлардан. Шаҳар Х. Колумбнинг укаси Б. Колумб томонидан курила бошлаган ва Янги Изабелла деб номланган. 1844-йилдан Доминикана Республикаси пойтахти. 1916—24 йилларда АҚСҲ қўшинлари оккупация қилиб турган. 1930-йилда Санто Доминго кучли довул натижасида вайрон бўлган. 1936-йилгача қайта тикланган. Меъморий ёдгорликларидан минора, қаср-сарой, Христофор Колумб дафн қилинган собор, монастирлар ва ҳоказолар сақланган. Санто Домингода мухтор университет, миллий университет, консерватория, Мусиқа академияси, миллий музей, Нафис санъат мактаби ва галереяси, театр, меҳмонхоналар бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |