Sanyuan
Санюан (хитойча - “Уч ибтидо”) - даочилик та’лимотида, Лао сзи вафотидан сўнг, бир неча маротаба инсонларга кўриниб турган ва ўз та’лимотини етказган, деб ҳисобланади. Ривоятларга кўра, у ўзининг мана шундай пайдо бўлишларининг бирида, Чжан Даолинга борлиқ уч: сюан (хитойча - “сир тутилган”), юан (“азалий”) ва ши (хитойча- ибтидо) унсурга асосланишини айтган. Булар асосида уч осмон хизматчилари бошқариб турадиган осмон, сув ва Ер пайдо бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда, юқоридаги учлик билан боғлиқ қуйидаги байрамлар нишонланади: а) “Олий ибтидо” — 1-ойнинг 15-кунида нишонланадиган Осмон худосига бағишланган байрам. У халқ орасида “Чироқлар байрами” номи билан ҳам машҳур. б) “Иккинчи ибтидо” — 7-ойнинг 15-кунида нишонланадиган Ер худосига багишланган байрам. в) “Учинчи ибтидо” — 10-ойнинг 15-кунида нишонланадиган сув худосига бағишланган байрам[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 337.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |