Saodat
„САОДАТ“ — Ўзбекистон хотин-қизларининг оммабоп, ижтимоий-сиёсий, бадиий-безакли журнал.
Тошкент шаҳрида 1 йилда 8 марта нашр қилинади. Дастлаб „Янги йўл“ (1925—34), „Ёрқин турмуш“ (1936— 50), „Ўзбекистон хотин-қизлари“ (1950—65) номлари билан чоп этилган. Муайян сабаблар ва уруш туфайли журнал 1934-йил апрелдан 1936-йил июлгача, 1941-йил июлдан 1950-йил октабргача нашр этилмаган. 1966-йилдан хоз. номда. Жур.га турли йилларда Ўзбекистоннинг таникли адибалари — жамоат арбоблари муҳаррирлик қилган: Тожихон Шодиева (1927—29), Собира Холдорова (1930–31), Хосият Тиллахонова (1931—34), Саодат Шамсиева (1936—37), Фотима Ниёзова (1937—38), Иқбол Акбархужаева (1939—41), Ойдин (М. Собирова, 1951–53), Зулфия (1953–85) ва Ҳалима Худойбердиева (1985—94).
Утган барча даврларда журнал ўзбек аёлининг оилада назокатли, севимли, фарзандларига мехрибон бўлиши, турмуш машаққатларини енгиб ўтиб, жамиятда ҳам ўз урнини топишига кумакдош бўлиб келган; жуда куп ёш шоира, адибаларнинг ижодкор сифатида шаклланиши учун мактаб вазифасини ўтаган. Х. Аҳророва, С. Маҳмудова, Р. Шомансурова, Ҳ. Худойбердиева, О. Ҳожиева, Ш. Салимова, Р. Раҳмонова, М. Улуғова, Қ. Раҳимбоева, Д. Саидова, Х. Бобомуродова ва бошқа ижодкорлар „С.“ мактабининг турли даврлардаги талабалари бўлиб, бугун Ўзбекистонда таникли ижодкорлар сифатида фаолият курсатиб, „С.“ тажрибаларини тарғиб қилмоқдалар.
Республика мустақиллиги йилларида „С.“ аёл қалбининг минбари, миллий қадриятларнинг тарғиботчиси, хотинқизларни кенг ижтимоий фаолиятга чорловчи оммабоп журнали сифатида тикланаётган миллат аёлларининг ўзини озод инсон сифатида қайта кашф этиши, имкониятларини намоён қилишига руҳий мададкор вазифасини бажармоқда. Унда ўзбек аёлларининг турмуш тарзи, уй тутиши, саломатлиги, бола тарбияси, маданиймаиший эҳтиёжлари ва бошқа масалалар ёритилиши билан бирга ўзбек маданий мероси ва миллий қадриятларидан, жаҳон адабиётидан, ёш ижодкор қизларнинг асарларидан намуналар, дунёнинг машҳур хотинқизлари ҳаётидан қизиқарли лавҳалар бериб борилади. 1999-йилдан „С.“ жур.га илова сифатида „Гулчеҳралар“ газ. нашр этилмоқда. Ойига 1 марта — йилига 12 марта чоп қилинадиган бу газ. кўпроқ ёшлар мавзуини ёритади.
Адади 40000 (2003). Муҳаррири — Ойдин Ҳожиева (1994-йилдан).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |