Саодатнома
| Муаллиф(лар) | Раҳимжон Усмонов |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Нашриёт | Ўқитувчи нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1995 |
| Саҳифалар сони | 368 |
| ИСБН | ИСБН 5-645-01984-9 |
„Саодатнома“ — Тошкент Давлат дорилфунуни профессори, жумҳуриятда хизмат кўрсатган ўқитувчи Раҳимжон Усмоновнинг асарлари тўплами. Тўпламни тарбияшунослик фанлари номзоди, доцент Солий Ҳасанов тузган ва нашрга тайёрлаган. Шунингдек, Солий Ҳасанов ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Назир Сафаров асар кириш сўзини ёзган. Китоб 1995-йилда Ўқитувчи нашриётида чоп этилган.
Китобга киритилган мавзулар муаллифнинг бошқа таълим-тарбияга оид асарларидан танланиб олинган. Тўпламда асосан: меҳр-мурувват, диёнат, ҳамдардлик, саҳийлик, дўстлик, мартдлик, ҳалоллик ва шу каби тарбиявий аҳамиятга эга мавзулардаги мақолалар бор.
Асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: А. Аҳмедов - таҳририят мудири, Сафо Очил – муҳаррир, Э. Нурмонов - бадиий муҳаррир, Э. Вилданова – техник муҳаррир, П. Аъзамова, З. Ғуломова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 15 000 нусха.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |