Саолибий ёки Абу Мансур ас-Саолибий (тўлиқ исми: Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил ас-Саолибий; 961-йил — Нишопур — 1038-йил) — ёзувчи, адабиёцҳунос, тилшунос, тарихчи олим ва сайёҳ[1].

Арабистон, Ироқ, Испания, Хуросон ва Мовароуннаҳр бўйлаб саёҳат қилган. 992 йилда Бухорога, сўнг Хоразмга келган. Хоразмшох Абул Аббос Маъмун (ҳукмронлик даври: 1009— 1017) саройида хизмат қилган, унга атаб асарлар ёзган. С.нинг „Ятимат уддаҳр фи маҳосин ахл аласр“ („Аср ахлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси“) тазкираси машҳур бўлиб, у ўша давр Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросон ва араб адабиёти ҳақидаги ноёб манбадир. Асарнинг илк нусхаси 994— 1000-йилларда ёзилган бўлиб, муаллиф 1011 — 17 йилларда уни қайта ишлаб тўлдирган ва хоразмшоҳ Абул Аббос Маъмунга тақдим этган. Тазкира муқаддима ва 4 қисм (40 боб)дан иборат бўлиб, унда Х аср ҳамда ХИ аср бошларида араб тилида ижод қилган мовароуннаҳрлик ва бир қанча хуросонлик шоирлар ҳаёти ҳамда ижоди ёритилган. „Татиммат алЯтима“ („Ягона дурдонага қўшимча“, 1032—38) асарида эса „Ятимат уддахр“ га кирмай қолган ёки кейинчалик танилган яна 209 шоир (улардан 104 нафари Мовароуннаҳр ва Хуросондан) ҳақида маълумот берилган.

Саолибийнинг „Китоб латоиф алмаориф“ („Ажойиб маълумотлар ҳақида китоб“) асари бувайҳийлар сулоласи вазири асСоҳиб (995 й. в.э.)га бағишланган. Саолибий исломгача ва ислом даврида ўтган кўплаб шоирлар, машҳур кишилар, халифалар, лашкарбошилар ва уларнинг тахаллуслари, тўғрисида нодир маълумотлар келтирган. Асарда муҳим тарихиетнографик маълумотлар, Саолибий ва унга замондош арабийнавис шоирларнинг шеърларидан парчалар мавжуд.

„Фйпап ахбор мулук алфурс ва сияриҳим“ („Эрон подшохлари ҳақидаги хабар ва ҳикоялар сараси“) номли тарихий асар, „Шоҳнома“ ва бир шеърий девон ҳам яратган. „АтТамассул валмухозарат“ ва „Мубҳиж“ асарларини Қобус ибн Вушмгир (ҳукмронлик даври: 978—1012) га бағишлаган. С.нинг кўплаб асарлари Исматулла Абдуллаев томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Асарлалари

  • Ятимат ут-даҳр[1]

Адабиётлар

  • Ятимат уд-даҳр [4ж.], Т., 1976;
  • Татиммат ал-Ятима („Ятимат уддаҳр“ 4-қисмининг қўшимчаси), Т., 1990;
  • Китоб латоиф алмаориф, Т., 1987;
  • Ажойиб маълумотлар, Т., 1995.
  • Абдуллаев И., Абу Мансур асСаолибий, Т., 1972.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Аҳмад Муҳаммад. Шарқ ҳақни топди..., (Шарқ донишмандлари ва алломаларининг сара ҳикматлари), Тошкент: „Шарқ“ нашриёти, 2006 — 124-бет. 

Ҳаволалар