Sapar Isoqov
Сапар Жумақодирович Исоқов (қирғизча: Сапар Жумакадырович Исаков; 29-июл 1977-йил, Бишкек) – Қирғизистон давлат арбоби, 25-август 2017-йилдан Бош вазир[1][2][3][4][5]
| Сапар Жумақодирович Исоқов | ||
|---|---|---|
русча: Сапар Джумакадырович Исаков | ||
|
| ||
|
Мансаб даври 2017-йил 25-августдан – 2018-йил 19-апрелгача | ||
| Президент |
Алмазбек Атамбаев Сўронбой Жеэнбеков | |
| Ўтмишдоши |
Сўронбой Жеэнбеков Муҳаммадқалий Абулғозиев (в.б.) | |
| Вориси | Муҳаммадқалий Абулғозиев | |
|
Мансаб даври 2017-йил 1-мартдан – 25-августгача | ||
| Ўтмишдоши | Фарид Ниёзов | |
| Вориси | Алмазбек Усенов | |
| Шахсий маълумотлари | ||
| Таваллуди |
1977-йил 29-июл Бишкек | |
| Мукофотлари |
| |
Биографияси
Отаси – Жумакадир Исаков узоқ йиллар турли партия лавозимларида ишлаган. 2005-йилдан нафақада.
Онаси Нургул Сагандиковна Омарбаева мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳозир нафақада.
1999-йилда Сапар Қирғизистон халқаро давлат университетини „Халқаро ҳуқуқ“ мутахассислиги бўйича тугатган.
1999-2003 йиллари Қирғизистон Халқаро Университети ўқитувчиси.
2003-йилдан Қирғизистон Республикаси дипломатик хизматида.
2003-2007 – Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Икки томонлама ҳамкорлик бўлимида 3-котиби, 2-котиб ва бўлим бошлиғи.
2007-2007 – Қирғизистон Республикаси Ҳукумати халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи.
2007-2009 – Қирғиз Республикаси Ҳукумати ташқи алоқалар бўлими бошлиғи.
2009-2010 – ривожлантириш, инвестициялар ва инновациялар бўйича Қирғизистон Республикаси Марказий Агентлиги алоқа хизмати раҳбари.
2010-2010 – Қирғизистон Республикаси Вақтинчалик Ҳукумат ташқи сиёсат бўлими раҳбари.
2010-2012 – Қирғизистон Республикаси Президенти девони ташқи сиёсат бўлими раҳбари.
2012-2017 – Қирғизистон Республикаси Президенти девони мудирининг биринчи ўринбосари – ташқи сиёсат бўлими мудири.
2017-2017 – Қирғизистон Республикаси Президенти девони мудири.
2017-2018 – Қирғизистон Республикаси Бош вазири.
2018-йил 19-апрелда мамлакат парламенти Исоқов ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди ва Исоқовни истеъфога чиқариб юборди[6]
2018-йил 5-майда коррупсияда айбланиб, ҳибсга олинган[7]. 2019-йил 6-декабрда молиявий жиноятларда айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган[8]
Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик мартабасига эга бўлган (2010-2019).
2020-йил 6-октябрда Қирғизистонда оммавий норозилик намойишлари бошланганидан сўнг Сапар Исақов собиқ президент Атамбаев ва бошқа бир қатор судланган сиёсатчилар билан бирга Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторидан озод қилинди. Шундан кейин ғойиб бўлган ва қидирувга берилган.
Уйланган, тўрт қиз ва икки ўғилнинг отаси.
Манбалар
- ↑ „Назначен заведующий отделом внешней политики Аппарата Президента КР“. 2017-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-феврал.
- ↑ „Сапар Исаков назначен первим заместителем Руководителя Аппарата Президента Киргизской Республики“. 2017-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-феврал.
- ↑ „Сапар Исаков назначен Руководителем Аппарата Президента Киргизской Республики“. 2017-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-феврал.
- ↑ Спутник. „Авансом и в долг — парламент утвердил кандидатуру Исакова на пост премера“ (ру). ру.спутник.кг. Қаралди: 2017-йил 25-август.
- ↑ „Заведующий отделом внешней политики в ранге заместителя Руководителя Аппарата Президента КР Сапар Исаков награжден орденом „Манас“ ИИ степени“. 2018-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-феврал.
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2018/04/21/киргизистон-укуматининг-анги-таркиби-тулик-ружҳат
- ↑ ҳттп://тасс.ру/мезҳдународная-панорама/5264741
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2019/12/07/қиргизистоннинг-собиқ-бош-вазирларига-75-ва-15-йиллик-қамоқ-жазолари-тайинланди
