Sapargul Avezova
Qiyofa
Сапаргул Авезова (1927.7.7, Халқобод) – Қорақалпоғистон (1957) ва Ўзбекистон (1967) халқ артисти. 1945-йилдан Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида актриса. Асосий роллари: Комила Шокировна („Биринчи муҳаббат“), Паршагул („Суймаганга суйканма“), Хадича („Сарвқомат дил-барим“), Эрита („Геростатнинг номи ўчсин“), Хумор („Бердақ“), Қорасоч („Шубҳа“), Жаннат хола („Қайнона“), Тангабика („Ой тутилган тунда“), Фар-монбиби („Келинлар қўзғолони“), Хумор она („Эрназар Олакўз“) ва бошқа А. ижодининг қамрови кенг, маиший драматик, ўткир ҳарактерли комедия жанридаги ролларни меъёрига етказиб ижро қилади. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1980)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |