Сапаев Эшмурод (1923, Кўҳна Урганч) — кулол, Хоразм кулоллик мактабининг қад. анъанавий усулларини ривожлантирган. Хоразм воҳасида катта ҳажмли хумлар яратадиган ягона уста; у яратган хумлар қатъий бир шаклда нафис ишланиб (бал. 1 м дан оптик,), феруза тусли сир билан сирланган, ҳандасий нақш ва ҳайвон тасвирлари (қўчқор шохи ва бошқалар) узига хослиги билан ажралиб туради. С. шунингдек, бодия, чойнак, коса, пиёла, қўшқулоқ ва бошқа бадиий идишлар яратади, хом ашёни қад. усулда (тоғ минераллари — тошларни куйдириб, майдалаб, металл ва ўсимлик кукуни қўшиб) тайёрлайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил