Saperavi
Саперави — ўртапишар, қад. грузин винобоп узум нави. Қора денгиз бўйи экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Грузия (Кахетия), Озарбайжон, Ўзбекистон, Крим, Россия жанубида тарқалган. Тупи кучли ва ўртача ўсади, барги йирик, тухумсимон ёки тўгарак, 3—5 бўлмали, орқаси тукли. Гули 2 жинсли. Узум боши 150 г атрофида, конуссимон, ғужуми ҳавол, ўртача зич, тўқ яшил, қора мумғубор билан қопланган. Пусти юпқа, эти сувли. Фаол ҳарорат йиғиндиси 3000° да 140—150 кунда (июлда) етилади. Новдалари яхши пишади. Ҳосилдорлиги 90—160 с/га. Замбуруғли касалликларга чидами ўртача. Совуққа чидамли. Узумидан десерт, ўртача ширин, овқат устида ичиладиган ҳамда шампан винолари тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |