Сапотеклар — Мексиканинг Оаҳақи штатида яшовчи индейс халқи. 350 минг киши (1990й.лар ўрталари). Сапотек тилида сўзлашади. Америка катта монголоид ирқига мансуб. Диндорлари — католиклар. С.нинг Монте — Албан ш. Мексиканинг қад. маданий маркази ҳисобланган. С. маданияти Мексика тарихида энг қад. ҳисобланади (мил. ав. ИВ аср — мил. ХВИ асрнинг бошлари). 150 га яқин 4 камерали дахмалар, саройлар, эҳромлар, жуда кўп деворий ёзувлар, расадхона, 120 қаторли улкан амфитеатр, 40 м кенгликдаги тош зина, тўп ўйнаш учун мўлжалланган стадион ва бошқа очилган. Миштеклар сардори кабридан катта миқдорда ноёб тилла заргарлик буюмлари топилган. С, асосан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, чорвачилик, балиқ овлаш билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил