Saprofitlar
Сапрофитлар (юнонча: сапрос — чириган ва пҳйтон — ўсимлик) — о'лик объектлардан озиқ манбаи сифатида фойдаланадиган микроорганизмлар. Сапрофитлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ, ҳаво, сувда, одам ва ҳайвонлар организмида учрайди. Одатда, С. касаллик қўзғатмайди. Лекин одамларда касаллик қўзғатиш хусусиятига эга бўлган сапрофит ҳаёт кечирувчи микроблар ҳам учрайди. Соғлом одам организмида ҳам С. кўп бўлади. Табиий иммунитет механизми бузилганда баъзи С. ўзи яшаб турган аъзолардан организмнинг бошқа тўқима ва аъзоларига ўтиб, касаллик (мас, сепсис, менингит) қўзғатиши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |