Сақил (араб. — оғир, вазмин) — 1) Шарқ мусиқа назариясида паст (йўғон) товушнинг ифодаси (қаранг Асмоъуннағам); 2) қад. машҳур доира усулларининг номи (мас, Сақили аввал, Сақили соний ва бошқалар); 3) Шашмақом таркибидаги мақомларнинг мушкилот бўлими якуний қисми (мас, Бузруқ мақомида С и Ислимхон, С. и Султон, Ростда Си вазмин, Си Ракрак ва бошқалар). Шашмақомдаги С.ларнинг доира усуллари жуда мураккаб ва кенг ҳажмли бўлиб, 2/4 ўлчовда 24 такт давомида ижро этилади. Шунга қарамай, С.лар жозибали ва ёқимли куйлардан ташкил топиб, тингловчига осон етиб боради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил