Сара Ҳуртадо Мартин (Талаффузи: Сара Уртадо Мартин; 1992-йил 3-ноябр, Мадрид, Испания) — испаниялик фигурали учувчи. Спортдаги шериги Адриáн Дíаз билан Халқаро конкида учиш иттифоқи мусобақасида қатнашган биринчи испаниялик фигурали учувчилардир. Жуфтлик 2015-йилги қишки Универсиада чемпиони ҳамда Испаниянинг беш карра чемпиони бўлган.

Сара Ҳуртадо
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Сара Ҳуртадо
Давлат Ispaniya Испания
Бўйи 161
Олдинги шериклари Адриáн Дíаз
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 168.33
Қисқа дастур 67.14
Эркин дастур 101.40

Сара Ҳуртадо 2016-йилнинг баҳорида собиқ россиялик фигурали учувчи Кирилл Халявин билан жуфтлик ҳосил қилди ва у билан бирга мамлакат чемпиони бўлди.

2018-йил 2-июн ҳолатига кўра, Диаз/ Сара жуфтлиги Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) рейтингида 29-ўринни эгаллаган[1].

Фаолияти

Саккиз ёшли Сарани онаси Пилар Мартин Мажадаҳонда Ла Невера фигурали учиш мактабига олиб борган ва у ўша жойда конкида учишни бошлаган. Дастлаб, кўпчилик фигурали учувчилар сингари, Сара якка ҳолда конкида учувчи сифатида фаолият юритган.

Ҳуртадо/Диаз жуфгтлиги 2013-йил охирида 2014-йилги Қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича — муз устида рақс мусобақасида қатнашиш ҳуқуқи учун Германияда бўлиб ўтган турнирда қатнашишди[2]. Европа чемпионатида жуфтлик кучли ўнталикдан жой олди.

Ҳуртадо/Диаз рақс жуфтлиги олимпиададан кейинги мавсумни Барри шаҳрида ўтказилган Аутумн Cлассиc Интернатионал мусобақасида бошлади ва у ерда бешинчи ўринни эгаллади. Икки ҳафта ўтгач, Загребда бўлиб ўтган „Голден Скате оф Загреб 2014“ турнирида барча босқичдаги натижалари яхшиланиб, спортчилар учунчи ўринни эгаллади. Жуфтлик 2015-йилдаги Европа чемпионатида шов-шув кўтаришди. Улар барча спорт ютуқларини яхшиладилар ва энг яхши бешта рақс жуфтлиги рўйхатига киришди. Бир ҳафта ўтгач, Испанияда ўтказилган қишки Универсиадада иштирок этишди. Жуфтлик Шанхайда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олдинги натижаларини яхшилашга муваффақ бўлди.

2015-йилги куз мавсуми жуфтлик учун муваффақияциз бошланди. Саранинг тўпиғидан жароҳат олгани сабабли, жуфтлик Финландия ва Франсияда ўтказилган турнирларни тарк этишди. Кўп ўтмай, жуфтлик тарқалди. Дíаз Британия чемпиони раққоса Оливиа Смарт билан янги жуфтлик ҳосил қилди. Фигурали учувчилар Испания вакили сифатида мусобақаларда қатнашишга қарор қилишди.

Шахсий ҳаёти

Сара Ҳуртадо Франсиско де Витория университетида журналистика факултети талабаси (испанча: Универсидад Франcисcо де Виториа).

Натижалари

(А. Диаз билан)

Мусобақа 08/09 09/10 10/11 11/12 12/13 13/14 14/15 15/16
Халқаро
Олимпия ўйинлари 13
Жаҳон чемпионати 23 19 19 16 14
Европа чемпионати 15 16 15 10 5
Унверсиада 4 8 2
Аутумн Cлассиc 5
Торуń Cуп 2
Ниcе кубоги 3 2
Небелҳорн Тропҳй 7 9 8
НРW Тропҳй 6
Бавариан Опен 3
Халқаро (ўсмирлар ўртасида)
Жаҳон чемпионати 32 16 9
Гран При: Германия 5
Гран При: Британия 10
Гран При: Туркия 6
Гран При: АҚШ 10
НРW Тропҳй 6 8
Миллий
Испания Чемпионати 1 1 1 1 1

Манбалар

  1. ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс фор Фигуре Скатинг анд Иcе Данcе“ (инглизча). ИСУ (17-июн 2011-йил). 2012-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июн 2011-йил.
  2. ↑ „Аутумн Cлассиc Интернатионал: Танцы на льду. Пападакис — Сизерон одержали победу.“. 5-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-октабр 2017-йил.