Сара Таканаши — (1996-йил 8-октябрда туғилган)япониялик чанғидан сакраш устаси ҳисобланади. У бугунги кунга қадар энг муваффақиятли аёл чанғичилардан бири, шунингдек, спорт тарихидаги энг муваффақиятли спортчилардан бири бўлиб, тўртта Жаҳон кубогини (аёллар рекорди), еттита жаҳон чемпионати медалини қўлга киритган ва қишки Олимпия медалига сазовор бўлган. 2022-йил март ойи ҳолатига кўра, Таканаши 63 та натижа билан Жаҳон кубогида энг кўп ғалаба қозонган эркак ёки аёл рекордчиси ҳисобланади. Шунингдек, у чанғидан сакраш бўйича Жаҳон кубогида энг кўп шоҳсупани эгаллаганлик учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган учта сертификатга эга. чанғидан сакраш бўйича Жаҳон кубогида аёл ва фаолиятидаги энг кўп яккалик ғалаба (умумий) ҳам эга ҳисобланади.

Сара Таканаши
Шахсий маълумотлари
Жинси (аёл)
Фуқаролиги  Япония
Таваллуд санаси 1996-йил 8-октябр (1996-10-08) (30 ёш)
Камикаwа, Ҳоккаидо,Япония
Спорт
Қайси спорт (Чанғида сакраш)
Клуби (Курарайб)

Фаолияти

Таканаши 2011-йилда Ослода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган[1]. Жаҳон кубогида у 2011-йил 3-декабрда Лиллехаммерда дебют қилган ва ўшанда бешинчи ўринни эгаллаган.

2013—2014-йилги мавсумда Таканаши чанғидан сакраш бўйича Жаҳон кубогида 18 та якка тартибли мусобақадан 15 тасида ғолиб бўлган. 2014-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида медаллар босқичида биринчи сакрашидан кейин учинчи ўринни эгаллаган, аммо сўнгги турда тўртинчи ўринга тушиб кетган ва ушбу мавсумдаги шоҳсупани ўтказиб юборган[2].

2015—2016-йилги мавсумда у ўзининг учинчи Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган[3].

Таканаши, шунингдек, 2017-йилнинг 16-декабрида Хинтерзартенда ўтказилган биринчи аёллар Жаҳон кубоги мусобақасида ғолиб бўлган. Унинг жамоадошлари орасида Юки Ито, Каори Ивабучи ва Юка Сетолар ҳам юқори ўринни эгаллашган[4].

2018-йилда Пхёнчханда бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида оддий тепалик бўйича якка тартибда бронза медалини қўлга киритган[5].

Турнирнинг асосий натижалари

Қишки Олимпия ўйинлари

Йил Жой НҲ Аралаштирилган НҲ
2014-йил RossiyaСочи 4 Йўқ
2018-йил Janubiy KoreyaПхёнчхан 3rd</имг> Йўқ
2022-йил Xitoy Пекин 4 4

Шимолий чанғи бўйича ХCҲФ Жаҳон чемпионати

Йил Жой НҲ ЛҲ НҲ жамоавий Аралаштирилган НҲ
2011-йил Norvegiya Осло 6 Йўқ Йўқ Йўқ
2013-йил Italiya Вал ди Фиэмме 2nd Йўқ Йўқ 1st
2015-йил Shvetsiya Фалун 4 Йўқ Йўқ 3rd
2017-йил Finlandiya Лаҳти 3rd Йўқ Йўқ 3rd
2019-йил Avstriya Сеэфелд 6 Йўқ 6 5
2021-йил Оберстдорф 3rd 2nd 4 5

Жаҳон чемпионати

Турнир жадвали

Мавсум Умумий СТ АК Л3 РА ББ
2011—2012-йил 3rd Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
2012—2013-йил 1st Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
2013—2014-йил 1st Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
2014—2015-йил 2nd Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
2015—2016-йил 1st Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
2016—2017-йил 1st Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ
2017—2018-йил 3rd Йўқ Йўқ 3rd Йўқ Йўқ
2018—2019-йил 4 Йўқ Йўқ 28 7 6
2019—2020-йил 4 Йўқ Йўқ Йўқ 6 Йўқ
2020—2021-йил 2nd Йўқ Йўқ Йўқ Йўқ 2nd
2021—2022-йил 5 3rd 33 Йўқ 2nd Йўқ

Манбалар

  1. ↑ „Wорлд Ски Чампионшипс Осло (НОР)“. фис-ски.cом.
  2. ↑ Галлагҳер, Жаcк. „Ски жумп фаворите Таканаши фаилс то ланд медал“. Тҳе Жапан Тимес (12-феврал 2014-йил). 16-феврал 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2016-йил.
  3. ↑ „Таканаши wрапс уп тҳирд Wорлд Cуп титле“. Тҳе Жапан Тимес (19-феврал 2016-йил). 27-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2021-йил.
  4. ↑ „Жапан рулес ин фирст эвер Ладиэс' Теам эвент“ (инглизча). фис-ски.cом (16-декабр 2017-йил). 17-июл 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2021-йил.
  5. ↑ Тревелян. „Ски жумпинг: Норwай'с Лундбй флиэс тҳроугҳ близзард то таке голд“ (инглизча). Реутерс (12-феврал 2018-йил). Қаралди: 28-март 2021-йил.