Saragosa
Сарагоса — Испаниянинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Эбро дарёси бўйида. Арагон мухтор вилояти ва Сарагоса провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 841,4 минг киши (1998). Машинасозлик (жумладан, темир йўл ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, станоксозлик, автомобилсозлик, электр жиҳозлари и.ч.), озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик, ёғочсозлик, семент, кўнтери саноати корхоналари мавжуд. университет (1533), нафис санъат музейи бор. Шаҳарга мил.ав. 27 йилда римликлар асос солган. 714 йилда араблар ҳукмронлиги остида бўлган. 1118-йилдан Испания таркибида. Меъморий ёдгорликлардан ХИ—ХВИИ асрларда қурилган собор, минора, черков, саройлар сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |