Sarah Vaillancourt
Сараҳ Мариэ Ваилланcоурт (талаффузи: Сара Вайянкур; 1985-йил 8-майда туғилган) — канадалик хоккейчи. Канада аёллар терма жамоаси ва Монреал Старс (CWҲЛ) аъзоси.
| Сараҳ Ваилланcоурт | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Туғилган жойи |
1985-йил 8-май Шерброоке, Қуэбеc, Канада | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 5 фт 6 ин (168 cм) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Оғирлиги | 139 лб (63 кг; 9 ст 13 лб) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | Ҳужумчи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Майдондаги жойлашган ўрни | Ўнг | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ЭCАC CWҲЛ |
Ҳарвард Cримсон (2004—2009) Монтреал Старс (2010—2013) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Миллий жамоа |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоалардаги фаолият | 2003—2013 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Медаллари ва ютуқлари
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сараҳ 2 карра Олимпия олтин медали соҳиби, Жаҳон чемпионатида олтин, 4 карра Жаҳон чемпионати кумуш, Кларксон кубоги чемпиони (2010—2011). 2003-йилдан 2009-йилгача Ваилланcоурт Канада жамоаси таркибида 88 та халқаро ўйин ўтказди ва 36 та гол уриб, 39 та голли узатмани амалга оширди. 2006 ва 2010-йилларда Канада сафида иккита Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Ҳарвард университетида ўйнаганида Ивй лигаси ва ЭCАC йилнинг энг яхши хоккейчиси деб топилди. Сара Ҳарвардда гол уриш бўйича етакчилик қилди ва 2007—2008-йилларда НCАА рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. 2008-йилда у Паттй Казмаиэр мукофотини қўлга киритди.
Ваилланcоурт икки ярим ёшида конкида учишни ва беш ёшида хоккей ўйнашни бошлаган.
Фаолияти
Ваилланcоурт 2007-йилги Аир Cанада Cуп мусобақасида Канаданинг 22 ёшгача бўлган жамоаси сардори бўлган. 2003-йилда у кумуш медални қўлга киритганида Канада қишки ўйинларида Квебек жамоасининг сардори бўлган[1]. Жамоадошларидан бири бўлажак Олимпиячи Cатҳерине Wард эди.
Ҳарвард Cримсон
Сараҳ Ҳарвард Cримсон аёллар хоккей дастурининг юлдузи бўлган ва 2008-йилда Паттй Казмаиэр мукофотига сазовор бўлган[2].
Канада хоккейи
2005-йилда Канада миллий аёллар хоккей жамоаси аъзоси сифатида Швецияда бўлиб ўтган Хоккей бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Монреал Старс
2010—2011-йилги мавсумида Ваилланcоурт мавсумнинг ўртасида Монреал Старс сафига қўшилди ва бир зумда мухлисларнинг севимли хоккейчисига айланди. Атиги 15 ўйинда ажойиб 28 очко (11 гол ва 17 голли узатма) билан лиганинг энг яхши 10 тўпурари қаторига киришга муваффақ бўлди. 2011-йилги Cларксон кубогининг чемпионлик ўйинида Веилланcоурт учинчи бўлимда гол урди[3]. 2011-йилда Cларcсон кубогини қўлга киритиб, Ваилланcоурт Трипле Голд Cлубнинг норасмий аъзосига айланди (аёлларнинг муваффақияти ҳали ИИҲФ томонидан расман тан олинмаган). Cларcсон кубогида олтин медални қўлга киритган тўрт нафар аёлдан бири бўлди. Бошқа аёллар орасида Cаролине Оуэллетте, Женнй Счмидгалл-Поттер ва Ким Ст-Пиэрре бор. Чап сондаги жарроҳлик уни 2011—2012-йилги мавсумда ўйнашлигига тўсқинлик қилди.
Фаолият статистикаси
Хоккей Канада
ПИМ=қоидабузарлик
| Тадбир | Ўйналган ўйинлар | Голлар | Ассист | Баллар | ПИМ |
| 2005-йил аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 3 | 5 | 8 | 2 |
| 2006-йилги Олимпия ўйинлари | 5 | 2 | 4 | 6 | 2 |
| 2007-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 2 | 4 | 6 | 4 |
| 2008-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 4 | 2 | 6 | 8 |
| 2009-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 3 | 4 | 7 | 8 |
| 2010-йилги Олимпия ўйинлари | 5 | 3 | 5 | 8 | 6 |
Мукофот ва унвонлари
Манбалар
- ↑ Cанадиан Голд 2010, Андреw Подниэкс, п. 170, Фенн Публишинг, Торонто, Cанада, ИСБН 978-1-55168-384-3.
- ↑ „СИ.cом - Бест Атҳлете Ёу'ве Невер Ҳеард Оф - 31-Ауг 2007-йил“. CНН (31-август 2007-йил). 2012-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-март 2011-йил.
- ↑ „УСCҲО.cом'с 2004-05 Д-И Wомен'с Еар-Энд Ҳонорс :: УСCҲО.cом :: У.С. Cоллеге Ҳоcкей Онлине“. 2012-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Алл-Тиме Алл-Ивй: Иcе Ҳоcкей“. Ивй Леагуэ Спорц. 28-октабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-апрел 2010-йил.
- ↑ „Ниcоле Стоcк анд Паиге Петт Намед Алл-ЭCАC Ҳоcкей“. Броwн Атҳлетиcс (3-март 2009-йил). 23-январ 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-май 2010-йил.
- ↑ „Ниcоле Стоcк анд Паиге Петт Намед Алл-ЭCАC Ҳоcкей“. Броwн Атҳлетиcс (3-март 2009-йил). 23-январ 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-апрел 2010-йил.
- ↑ „Монтреал такес Cларксон Cуп | Ҳоcкей | Спорц | Торонто Сун“. 2012-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган.