Саралаш – тартиблаш (Сортинг Алгоритҳмс) деб, берилган обектлар кетма-кетлигини маълум мантиқий тартибда қайта жойлаштириш жараёнига айтилади. Саралаш бир неча кўрсаткичларга боғлиқ бўлиши мумкин. Мисол учун мактаб журналида ўқувчилар фамилияси алифбо тартибига кўра сараланган бўлади.

Масалан бизга сонлар қатори берилган: 8, 23, 0, −50, 100 Бу қаторни кичигидан каттасига қараб ёки каттасидан кичигига қараб саралашимиз мумкин. Бу саралашни амалга ошириш жараёни Саралаш алгоритми дейилади. Саралаш жараёни таққослашга асосланган жараён ҳисобланади. Юқоридаги сонли қаторни кичигидан каттасига қараб тартиблаганимизда −50, 0, 8, 23, 100 кўринишига келади. Биз буни қандай амалга оширдик. Бунда ҳар хил усулдан фойдаланиш мумкин ва мана шу алгоритм турларидир Биз алгоритмлардан биттасидан фойдаланиб юқоридаги сонли қаторни тартиблаймиз. Аввал, сонли қатордан энг кичигини топамиз ва уни рўйхатнин г бошига қўямиз. Ҳар бир сонни бошқаси билан солиштириб чиқамиз. Агар сон ўзидан кейинги сондан кичик бўлса, сон шу жойида қолади, агар катта бўлса сонларнинг ўрнини алмаштирамиз.

Саралаш асосан рўйхат, массив элементларида амалга оширилади. Масалан сизнинг синфингизда 5 та ўқувчи бор. Уларни фамилиясини алифбо тартибида саралаш мумкин.

Сонлар берилиши: 23, 54, 3, 22, 1, 45;

Энг каттасини бошига ўтказамиз: 23, 3, 22, 1, 45, 54;(54 сони ҳар бир сон билан солиштирилиб энг катта экани аниқланди, 45 эса ўз ўрнида турипти) Шу тартибни давом эттирамиз: 3, 22, 1, 23, 45, 54;(23 ундан кейинда турувчи энг катта сон) Юқоридаги амални яна давом эттирамиз: 3, 1, 22, 23, 45, 54;(22 эса давомчи) Охирги марта алмаштиришимиз қуйидаги натижани беради: 1, 3, 22, 23, 45, 54;(1 энг кичиги) Сараланган тартиб қуйидаги ҳолатга келди: 1, 3, 22, 23, 45, 54;

Бизнинг миямиз ўзи оптимал деб билган йўналишдан кетади ва биз учун фақат битта саралаш алгоритми мавжуд. Аммо дастурлашда бундай деб бўлмайди. Дастурлашга талаб ортиб, бу соҳа ривожланиб боргани сари унда бир қатор соҳалардаги каби тезликни ошириш муаммоси пайдо бўлади. Чунки илк компютер тизимларида компютер тизимининг 30% тезлиги, оператив хотираси саралашга сарфланар эди. Шу ўринда савол туғилади, операцион тизимларда ҳам саралашдан фойдаланиладими? Албатта ҳа! Фикримиз исботини ҳозирда кенг фойдаланиладиган Тотал Cоммандер дастури исботлайди. Унда бир неча хил саралаш мавжуд: файл тури, номи, ўзгартирилган санаси ва ўлчами. Ҳар бирини ўсиш ёки камайиш тартибида саралаш мумкин. Ҳа айтганча, ҳозирги тизимлар 30% эмас анчагина камроқ тезлик ва хотира сарфлашади. Чунки тезлик масаласи тобора юқори чўққига чиқаётган ва ишланаётган маълумотлар ўлчами ошиб бораётган бир пайтда секин ишловчи алгоритмлардан фойдаланиш кулгили. Маълумотлар ўлчамлари эса жуда катта, шу сабабли уларни аниқ ва тез саралашга эҳтиёж мавжуд. Буни амалга ошириш учун эса янги алгоритмларга эҳтиёж туғила бошлади. Буни ечими сифатида бир неча турдаги алгоритмлардан фойдаланилади.

Саралаш алгоритми турлари

Манбалар

ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Сортинг_алгоритҳм

ҳттпс://www.техноман.уз/пост/2-саралаш-алгоритмлари.ҳтмл

ҳттпс://www.геэксфоргеэкс.орг/сортинг-алгоритҳмс/

ҳттпс://www.програмиз.cом/дса/сортинг-алгоритҳм