Сарангий — торли камонли қўбизга ўхшаш ҳинд мусиқа чолғу асбоби. Дастаси калта, косаси тери билан қопланади. Кварта-квинтага созланадиган 3-4 асосий торларидан ташқари 11-15 қўшимча (акссадо берувчи) торлари мавжуд. Сарангийнинг садоланиши кучсизроқ бўлсада, майин ва ёқимлидир. Якканавоз соз сифатида ҳамда турли ансамблларда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил