Саранск - Россия Федерациясидаги шаҳар (1651-йилдан), Мордва Республикаси пойтахти (1990-йилдан). Инсар дарёси (Волга ҳавзаси)нинг чап соҳилида. Темир йўл стансияси. Автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 317,7 минг киши (1998). С. 1641-йилда Рус давлатининг жан.шарққа кенгайиб боришида чегарадаги қалъа сифатида вужудга келган. 1651-йилдан уезд шаҳри. 1670-йил С.Т.Разин қўшинларининг таянч пункти бўлган. 1774-йил шаҳарга Е. И. Пуганее кириб келган. 1801-йилдан Пенза губернясининг уезд маркази. 1893-йил С. орқали темир йўл ўтган. С.да 1917-йил 5(18) декабрда шўролар ҳокимияти ўрнатилган. 1928-йилдан С. Мордва миллий округи, 1930-йилдан Мордва мухтор вилояти маркази, 1934—90 йилларда Мордва Мухтор Республикаси, 1990-йилдан Мордва Республикаси маркази. Машинасозлик, металлсозлик (шу жумладан, электротехника саноати, приборсозлик, экскаватор, автосамосвал, телевизор ва бошқа ишлаб чикариш), кимёфармацевтика ва кимё, енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноатлари бор. 2 олий ўқув юрти (шу жумладан, Мордва университети), илмий тадқиқот институтлари, 3 театр, суратлар галереяси, ўлкашунослик, ҳайкалтарош С.Д. Эрзя музейлари, телемарказ мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Иоанн Богослов черкови (ХВИИ аср охири), ғиштин палаталар (ХВИИ аср) сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил