Saratongul
Саратонгул (Ҳемероcаллис фулва) -пиёздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Европанинг ўрта қисми, Осиёнинг ғарбида ўсади. Илдиз бўғизи тўпбаргли яшил, тарновсимон, туксиз. Поядагилари эса майда бўлиб, гулёнбаргчаларга ўхшайди. Гуллари йирик, қизғишсариқ, ҳидсиз. Тўпгули сийрак, чочоқ. Июннинг бошидан гуллайди. С. совуққа чидамли, манзарали ўсимлик. Асосан, ёз охирида илдизини бўлиш йўли билан кўпайтирилади. Сояроқ ерларда, ариқ ва ҳовузлар бўйида яхши усади. Илдизпояси халқ табобатида ишлатилади. Зиравор сифатида овқатга солинади. Ўрта Осиёда айни саратонда гуллай бошлагани туфайли С. деб аталади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |