Saratoniy
Саратоний — эртапишар ёзги олма нави. Боғдорчилик, узумчилик, виночилик институтининг Самарқанд филиалида Ландсберг ренети навини Самарқанд эртагиси нави билан чатиштириб чикарилган (В. В. Кузнецов, А. А. Леплинская). Дарахти ўрта бўйли, шохшаббаси бақувват, кўчати ўтқазилгандан сўнг, 4-йили ҳосил беради. Барглари юмалоқчўзиқ, тўқ яшил, четлари майда қиррали. Гуллари йирик. Меваси ўртача катталикда, вазни 100—150 г, баъзан 200 г, ясси юмалоқ. Пўсти юпқа, пишганда сариқ рангга киради, сирти пушти, тарамтарам қизил. Эти оқ, мулойим, серсув, нордонширин, хуштаъм. Тарки ж бида 11,5 қанд, 0,7%; кислота мавжуд. Меваси июн ойининг ўрталарида узилади, 7 ёшида тупидан 50—60 кг ҳосил олинади. Ҳосилдорлиги 34,5— 122,1 с/га. Сифатли қоқи тайёрланади. Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида экилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |