Саратов (русча: Саратов, татарча: Сарытау) - РФдаги шаҳар (1780-йилдан), Саратов вилояти маркази. Волга (идел) дарёсининг ўнг соҳилидаги йирик даре порти (Волгоград сув омбори). Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 885 минг киши. С. 1590-йилда қалъа сифатида барпо қилинган. 1670— 71 йиллардаги деҳқонлар уруши даврида саратовликлар шаҳарни СТ. Разинта топшириб унга фаол ёрдам бердилар, 1774-йилда С.ни Е. И. Пугачёв қўшинлари босиб олди. 1780-йилдан Саратов ноиблигининг, 1797-йилдан Саратов губерняси, 1928-йилдан Қуйи Волга, 1934— 36 йилларда Саратов ўлкаси маркази. Ҳозирги С. — Россия Федерациясининг йирик саноат маркази. Машинасозлик (станоксозлик, дизел, энергетика машинасозлиги, электр термик жиҳозлар, подшипник ва бошқа заводлар), нефтни қайта ишлаш, кимё, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноатлари корхоналари, техник шиша заводлари бор. 10 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет, консерватория), сирк, филармония, 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), ўлкашунослик, А. Н. Радишчев бадиий музейлари, ёзувчилар Н. Т. Чернишевский (С.да туғилган ва вафот этган), К.А. Федин музейлари мавжуд[1].

Меъморий ёдгорликлардан Троица собори (ХВИИ аср) ва турар жой бинолари (ХИХ аср 1-ярми) сақланган.[2]

Манбалар

  1. ↑ „Саратов шаҳри ҳақида ма'лумот“. 2021-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил