Sarband GES
37°52′59.9″Н 68°56′12.8″Э / 37.883306°Н 68.936889°Э
| Сарбанд ГЕС | |
|---|---|
|
Сарбанд сув омбори ва Левакант шаҳрининг шарқдан ко'риниши | |
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Хатлон вилояти Левакант шаҳри |
| Дарё | Вахш |
| Каскад | Вахш ГЕСлар каскади |
| Эгаси | „Барқи Тожик“ ОАХК |
| Мақоми | Амалда |
| Қурилиши бошланган йил | 1956 |
| Агрегатлар ишга тушган йиллар | 1962—1963 |
| Асосий тавсифи | |
| Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши | 1 150 |
| Электростансия тури | тўғонли |
| Қисман кучланиш | 23,3 |
| Электр қуввати, МВт | 240 |
| Ускуналар тавсифи | |
| Турбиналар сони ва русуми | айланма-қанотли трубина |
| Генераторлар қуввати , мегаватт | 3×35 ва 3×45 |
| Асосий иншоот | |
| Тўғон тури | тупроқли |
| Тўғон баландлиги, м | 32 |
| Тўғон узунлиги, м | 1219 |
| Шлюз | мавжуд эмас |
| Тақсимловчи қурилма | 220 кВ, 110 кВ, 35 кВ |
| Харита | |
Сарбанд ГЕС (тожикча: Нерӯгоҳи барқи обии Сарбанд, НБО Сарбанд, русча: Головная ГЭС, ГЭС Сарбанд, Сарбандская ГЭС) – Тожикистоннинг Хатлон вилояти Левакант шаҳрида, Вахш дарёсида жойлашган гидроэлектр стансия. Вахш ГЕСлар каскади таркибига киради ва каскаднинг олтинчи поғонаси ҳисобланади. Сарбанд ГЕС „Барқи Тожик“ ОАХК давлат энергетика компаниясига тегишли[1].
Умумий маълумот
Сарбанд ГЕС тўғонли гидроэлектр стансия ҳисобланиб, дарё оқимида ГЕС биноси жойлашган. Ўрнатилган электр қуввати – 240 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 1150 млн кВт*соат. ГЕС иншоотлари таркиби қуйидагича[2][1]:
- лой пардали тупроқдан ҳосил қилинган тўғон. Узунлиги 1219 м, максимал баландлиги 32м;
- сув чиқаргичли тўғон, узунлиги 22 м, кенглиги 16м, текис дарвоза билан жиҳозланган, ўтказиш қуввати 1550 м³/с;
- ГЕС биноси оқим типида, умумий қуввати 2658 м³/с бўлган олтита қуйи сув ўтказгичлар билан бирлаштирилган;
- узунлиги 3,5 км бўлган бирлаштирувчи канал, Вахш суғориш каналига 350 м³/с гача сув олишни таъминлайди. Канал учун сув манбаи стансиянинг чап қирғоғидаги иккита гидроагрегат бўлиб, улар каналга сув бериш учун тўхтатилган тақдирда, сиғими 120 м³ / с бўлган сифонли сув оқими ҳосил бўлади.
Қирғоқ типидаги ГЕС биносида 6 та вертикал гидроагрегат ўрнатилган, улардан учтасининг қуввати 45 МВтдан, қолган учтасиники 35 МВтдан. Дастлаб ПЛ-642-ВБ-550 типидаги гидротурбиналар ва ВГС-850/135-56 типидаги гидрогенераторлар ўрнатилган эди, 2012—2020-йилларда учта гидроагрегат янгиларига алмаштирилди, 2022-йил охирида барча гидроагрегатлар алмаштирилиши режалаштирилган эди. Генераторлардан 10,5 кВ кучланишдаги электр энергияси қувват трансформаторлари ва автотрансформаторларга (модернизациягача ТЦ-125000/110 типидаги иккита трансформатор ва ОДТГА-80000/220 типидаги иккита бирфазали автотрансформаторлар ўрнатилган эди), улардан эса 220 кВ, 110 кВ ва 35 кВ кучланишли очиқ коммутатор орқали энергия тизимига узатилади[1][2].
ГЕСнинг сақловчи иншооти майдони 7,5 км², умумий сиғими 95 млн м³ ва фойдали ҳажми 18 млн м³ бўлган Сарбанд сув омборини ҳосил қилади, бу кунлик оқимни тартибга солиш имконини беради. Сув омборининг нормал сақланиш даражаси 485 метрни ташкил қилади[3].
Тарихи
Сарбанд ГЕС „Гидропроект“ институтининг Ўрта Осиё филиали томонидан гидроэнергетика мажмуасининг бир қисми сифатида лойиҳалаштирилган бўлиб, мажмуа таркибига Вахш суғориш каналида жойлашган Шаршара ва Марказий ГЕСлар ҳам киради. Стансия қурилиши 1956-йилда қурилган, Сарбанд ГЕС билан бир вақтда Калининобод шаҳри (ҳозирги Левакант) қурилган[4]. Биринчи гидроагрегат 1962-йилда вақтинча, қолган бештаси 1963-йилда ишга туширилган, стансия қурилиши 1966-йилда якунланган. Дастлаб, Сарбанд ГЕСнинг қуввати 210 МВт (ҳар бири 35 МВт бўлган 6 та гидроагрегат) эди[5][6][2].
Стансия ускуналари эскирган ва юқори эскириш даражасига етган, шунинг учун у модернизация қилинди. 2012-йилда Ислом Тараққиёт Банки томонидан молиялаштирилган 4-гидроагрегатни алмаштириш ишлари якунланди[1]. 2014-йилда Осиё тараққиёт банки Сарбанд ГЕСнинг қолган гидроагрегатларини алмаштириш учун грант ажратди. 2018-йилда 5-гидроагрегатни, 2019-йилда 6-гидроагрегатни, 2020-йилда 2-гидроагрегатни, 2022-йилда 3-гидроагрегатни алмаштириш ишлари якунланди. Модернизация ишлари тугаллангач, стансия қуввати 270 МВтгача оширилади. Трансформаторлар ва коммутатор ускуналари ҳам алмаштирилди[7][8][9][10][11][12].
Адабиётлар
- Каскад ГЭС на реке Вахш. М.: Внешторгиздат.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Головная ГЭС“. ОАХК «Барки Точик». 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Каскад ГЭС на реке Вахш.
- ↑ „Перечень основных гидроэнергетических сооружений Республики Таджикистан“. Cаwатер-инфо. 2018-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
- ↑ Патрунов Ф. Г.. По Таджикистану: Путеводитель. М.: Профиздат, 1987 — 185-бет.
- ↑ „Рахмон дал старт модернизации Сарбандской ГЭС“. Спутник (2016-йил 18-ноябр). 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-феврал.
- ↑ „История“. ОАХК «Барки Точик» (2019-йил 28-октябр). 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-феврал.
- ↑ „Стало известно, как проходит реконструкция Сарбандской ГЭС“. Спутник (2018-йил 18-декабр). 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-феврал.
- ↑ „Стало известно, когда завершится модернизация Сарбандской ГЭС“. Спутник (2018-йил 9-август). 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-феврал.
- ↑ „В Таджикистане запущен модернизированный агрегат Сарбандской ГЭС“. Спутник (2018-йил 9-ноябр). 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-феврал.
- ↑ „Второй агрегат Сарбандской ГЭС сдали раньше намеченного срока“. Спутник (2019-йил 16-сентябр). 2019-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-феврал.
- ↑ „Президент сдал в эксплуатацию два модернизированных агрегата Сарбандской ГЭС“. Диалог (2020-йил 22-сентябр). 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-апрел.
- ↑ „Ввод в действие 3-го агрегата Сарбандской ГЭС“. Народная газета (2022-йил 31-март). 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-апрел.
Ҳаволалар
- „Головная ГЭС на официальном сайте ОАХК «Барки Точик»“. ОАХК «Барки Точик». 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
- „Головная ГЭС на официальном сайте АО «Гидропроект»“. АО «Гидропрокт». 2020-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.