Сарбоз (форс. — бош ва ўйнамоқ) — ҳарбий аскар, ҳукмдор қўшинининг оддий аскари. Эронда ва Ўзбек хонликларида мунтазам қўшин аскари.

Марказий Осиёда

Бухоро амирлиги ҳукмдори Насруллахон (1827—1860) 1837-йилда Сарбозлар баталонини — Марказий Осиёда ўқотар қурол билан қуролланган ва казармаларда жойлашган илк мунтазам қўшинни тузган[1].

Хоразмда сарбозлар уруш вақтида тўпланган ва уларнинг сони 30—100 минг оралиғида бўлган. Сарбозлар, асосан, пиёда қўшинларни ташкил этган[2].

Манбалар

  1. ↑ Бабаев Б. / Из истории организации регулярного войска в Бухарском эмирате при эмире Насрулле (1827—1860)
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил