Sardoba
Сардоба — сувни тўплаш ва сақлаш учун махсус қурилган гумбазли ҳовуз. Марказий Осиё ва Шарқдаги бошқа мамлакатларда қурилган. Сардобанинг девори силиндр шаклида, диаметри 12–13 метр, чуқурлиги 10–15 метр, ҳовуз юзаси ер сатҳи билан бир текис бўлган. Сардоба гумбази сифатли пишиқ ғишт ва ганчдан ишланган, тепаси туйнукли, атрофларида ҳовузга сув тушадиган тешиклар қилинган. Кириш учун сардобага эшик ҳам ўрнатилган, унинг олди сувни тоза сақлаш мақсадида девор билан ўралган. Сардоба ёнига молларни суғорадиган охур қилиниб, унга ҳовуздан махсус тарнов орқали сув оқизилган. Баъзи сардобаларда уларни назорат ва тозалаб турувчи мироблар учун хоналар ҳам бўлган.
Сардобалар географик жойлашуви, жойнинг табиати, релефига кўра, бир неча хил (қор-ёмғир сувлари, анҳор-ариқ сувлари, ер ости сувлари (коризлардан) йиғиладиган сардобалар) бўлган. Тарихий маълумотларга қараганда Мовароуннаҳрда 44 та сардоба бўлган. Улардан 29 таси Қарши чўлида, 3 таси Мирзачўлда, 3 таси Тошкент билан Фарғона ўртасидаги қадимги савдо йўлида, 1 таси Кармана яқинида — Чўли Маликда қурилган (Малик сардоба). ХИХ аср охиригача ишлатилган сардобалардан бири ҳозирги Туркманистондаги Сандиқли чўлида ХВИ аср ўрталарида Керки ва Қарши шаҳарларини боғловчи карвон йўлида қурилган, ҳовузининг диаметри 17 метр бўлган Санги сувлоқ сардобасидир. Сардобалар қадимда дашт ва чўлларда чорвани ва савдо карвонларини сув билан таъминлашда муҳим ўринда турган. Ҳозирги сақланиб қолган сардобалар тарихий-этнографик аҳамиятга эга[1].
Манбалар
Адабиёт
- Қудратов., Сардобалар ўлкаси, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |