Сардор Абдураимов (русча: Абдураимов, Сардор; 1994-йил 6-октябрда таваллуд топган)[1] – Ўзбекистонлик профессионал футболчи, Фарғонанинг „Нефтчи“ клубида марказий ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди.

Сардор Абдураимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сардор Абдураимов
Таваллуд санаси 1994-йил 6-октябр (1994-10-06) (32 ёш)
Таваллуд жойи Жарқўрғон тумани, Ўзбекистон
Бўйи 1.82 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
...—2015 Машъал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2021 Машъал 68+ (12)
2019 →  Насаф 25 (0)
2020 →  Бунёдкор 1 (0)
2021—2023 Турон 50 (2)
2023—2024 Металлург Бекобод 26 (1)
2024— Нефтчи 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти ва фаолияти

Сардор Абдураимов 1994-йил 6-октябрда таваллуд топган. Фаолиятини Машъал футбол клуби академиясидан бошлаган. 2015-йилдан Машъал клуби асосий жамоаси таркибида майдонга туша бошлаган. 2016-йил 31-мартда, Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида Бунёдкор жамоасига қарши ўйинда заҳирадан майдонгга тушиб дебют ўйинини ўтказган. Суперлигадаги илк ўйинида 1 дақиқа ҳаракат қилган[2][3]. Муборак жамоасида 4 мавсум давомида тўп сурганидан сўнг 2019-йил мавсум бошида Қаршининг „Насаф“ жамоаси Абдураимовни Муборак жамноасидан ижарага олган ва шартнома имзолаган[4][5]. Насаф жамоаси бир мавсум давомида тўп сурган ва лига ўйинларида 25 та ўйинда иштирок этган.

2020-йилги мавсум бошида Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби таркибига ўтган[6][7]. „Бунёдкор“ жамоасига ўтган даврида бутун дунёда CОВИД-19 пандемияси вужудга келган ва бу даврда лига ўйинлари тўхтатилган. 2020-йил 11-августда „Бунёдкор“ жамоасини тарк этган ва „Маш’ал“ жамоаси таркибига қайтган[8][9][10].

2021-йил ёзги трансфер ойнасида Яйпаннинг „Турон“ жамоаси билн шартнома имзолаган[11]. Яйпан жамоасида икки мавсум давомида ўйнаган ва 2023-йил 15-июлда Бекободнинг „Металлург“ жамоаси билан шартнома имзолаган[12][13]. 2024-йил дастлаб январ ойида Бекободнинг „Металлург“ жамоасини тарк этиши мумкнлиги айтилган[14][15] Абдураимов ёзги трансфер ойнасида Бкобод жамоасини тарк этган[16]. 29-июлда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси таркибига ўтганлиги эълон қилинган[17].

Ютуқлар

  • Ўзбекистон Про лгасида иккинчи ўрин: 2018
  • Ўзбекистон Про лгасида учинчи ўрин: 2022

Манбалар

  1. ↑ „Сардор Абдураимов биографияси“. 2023-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-июн.
  2. ↑ „Ўзбекистон Суперлигаси 3. Матчдай | Тҳу, 3/31/16“.
  3. ↑ „"Машъал"да мавсум кашфиётлари“ (2016-йил 2-декабр).
  4. ↑ „«Насаф» уч нафар янги футболчи билан шартнома тузди ФОТО“ (2019-йил 13-феврал).
  5. ↑ „“Насаф” янги футболчиларни таништирди“ (2019-йил 29-март).
  6. ↑ „"Насаф"ни 2 нафар асосий футболчиси тарк этди“ (2019-йил 11-декабр).
  7. ↑ „“Бунёдкор” кучайишда давом этади. Ҳумоюн Муртозаев, Абдураимов ва Пардаев "қалдирғочлар" сафида“ (2020-йил 4-январ).
  8. ↑ „Абдураимов ҳамда Муртозаев "Бунёдкор"ни тарк этди“ (2020-йил 11-август).
  9. ↑ „"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади“ (2020-йил 12-август).
  10. ↑ „Муртозаев ва Абдураимов "Машъал"да ўйнайди“ (2020-йил 13-август).
  11. ↑ „Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов "Турон"га ўтди“ (2021-йил 14-июл).
  12. ↑ „"Турон" сардори жамоани тарк этди“ (2023-йил 13-июл).
  13. ↑ „Эшитдик-да! Абдураимов, Убайдуллаев ва Шойқулов "Металлург"га ўтади“ (2023-йил 15-июл).
  14. ↑ „"Металлург" таркибини 7 нафар футболчи тарк этди“ (2024-йил 4-январ).
  15. ↑ „“Металлург” собиқ футболчисини қайтарди ва тажрибали футболчиси билан шартномани узайтирди“ (2024-йил 19-январ).
  16. ↑ „"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди“ (2024-йил 19-июл).
  17. ↑ „Абдураимов "Нефтчи"га ўтди“ (2024-йил 29-июл).

Ҳаволалар