Сардор Жаҳонов (русча: Жахонов, Сардор; 1996-йил 28-июн) – ўзбек профессионал футболчиси, Бангладеш Премер-лигасининг Факирерпоол ЙМC клубида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. У ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнаши мумкин.

Сардор Жахонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сардор Жахонов
Таваллуд санаси 1996-йил 8-июн (1996-06-08) (30 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон
Бўйи 175 cм (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Факирерпоол ЙМC
Рақами 10
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2020 Қизилқум 5 (0)
2020 Оқтепа 10 (1)
2021 Хоразм 9 (0)
2021 Каганат 12 (4)
2022 Ражастҳан Унитед 14 (3)
2022—2023 НЕРОCА 8 (0)
2023 Чурчилл Бротҳерс ФC 3 (1)
2023 Регар-ТадАЗ 4 (0)
2024 ТРАУ ФC 11 (1)
2024— Факирерпоол ЙМC 9 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Ўзбекистон чемпионатларида

Жаҳонов футболчилик фаолиятини 2019-йилда Ўзбекистон Суперлигаси вакили „Қизилқум Зарафшон“ жамоасида бошлаган[1]. 2020-йилги мавсумда Навоий жамоасини тарк этган ва ўша мавсум Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этган „Оқтепа“ клуби билан шартнома имзолаган. Оқтепа клуби таркибида ўйин амалиёти камлиги мавсум сўнгида жамоани тарк этган. 2021-йилги мавсумда Про лиганинг бошқа бир иштирокчиси, „Хоразм Урганч“ клуби билан шартнома имзолаган[1]. Сардор Хоразм клубида ҳам узоқ вақт ўйнамаган ва ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этган. 2021-йилги мавсум иккинчи даврасида Қирғизистонга кўчиб ўтган ва Қирғизистон Премер-лигасида лигасида иштирок этувчи ФК Каганат клуби билан шартнома имзолаган. Хориж лигасидаги илк мавсумида 12 ўйин ўтказган ва 2 гол урган[1].

Ражастан Юнайтед

2022-йил 1-февралда Жаҳонов эркин агент сифатида Ражастан Юнайтед жамоаси таркибига қўшилган[2].

2022-йил 21-мартда Сардор клубдаги дебют ўйинини Черчилл Бротҳерс жамоасига қарши ўтказган[3][4]. У клубдаги илк голини 2022-йил 29-март куни Гокулам Кералага қарши ўйинда пеналтидан киритган[5][6].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 10-май холатига кўра[7]
Клуб Мавсум Лига Кубок Халқаро Умумий
Дивисион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Қизилқум Зарафшон 2019 Супер Лига 5 0 0 0 - 5 0
Оқтепа 2020 Ўзбекистон Про лигаси 10 1 1[изоҳ 1] 0 - 11 1
Хоразм Урганч 2021 9 0 3[изоҳ 1] 0 - 12 0
Каганат 2021 Премер-лига 12 2 0 0 - 12 2
Ражастҳан Унитед 2021-22 И-Леагуэ 14 3 0 0 — 14 3
НЕРОCА 2022-23 0 0 0 0 — 0 0
Умумий статистика 50 6 4 0 0 0 54 6

Эслатмалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистон кубогида иштирок этган ўйинлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Чакрабортй, Сwапномой „Эхcлусиве: Сардор Жакҳонов неw сигнинг оф Ражастҳан Унитед ФC то ланд ин Индиа бй тҳис wеэк“. фоотбаллехпресс.ин. Фоотбалл Эхпресс (2022-йил 2-феврал). 2022-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-март.
  2. ↑ „Ражастҳан Унитед сигн Узбек мидфиэлдер Сардор Жакҳонов он деадлине дай“. КҳелНоw (2022-йил 1-феврал).
  3. ↑ „Ражастҳан Унитед ФC эасе паст Чурчилл Бротҳерс ФC“. Спорцкеэда (2022-йил 21-март).
  4. ↑ „Ражастҳан Унитед 2 – 0 Чурчилл Бротҳерс“. Соccерwай (2022-йил 21-март).
  5. ↑ „Гокулам Керала ФC плай оут а драw вс Ражастҳан Унитед ФC ин И-Леагуэ матч“. Спорцкеэда (2022-йил 30-март).
  6. ↑ „Гокулам Керала 1 – 1 Ражастҳан Унитед“. Соccерwай (2022-йил 29-март).
  7. ↑ Сардор Жаҳонов Соccерwай сайтида

Ҳаволалар