Сардор Муҳаммадтиллоэвич Мирзаев (1991-йил 21-мартда туғилган) — ўзбек профессионал ассостацияси футболчиси, Ўзбекистон Суперлигаси вакили Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. У Фарғона вилоятида оддий оилада туғилган[1].

Сардор Мирзаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сардор Муҳаммадтиллоэвич Мирзаев
Таваллуд санаси 1991-йил 21-март (1991-03-21) (35 ёш)
Таваллуд жойи Олтиариқ тумани Фарғона, Ўзбекистон
Бўйи 1.78 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Локомотив
Рақами 17
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2013 Нефтчи 75 (6)
2014 Локомотив 11 (0)
2014 →  Нефтчи 9 (0)
2015—2020 Локомотив 120 (27)
2020—2023 Муангтҳонг Унитед 84 (28)
2023— ОКМК 0 (0)
Миллий терма жамоа
2009 Ўзбекистон У-20 6 (1)
2012 Ўзбекистон У-21 4 (1)
2013 Ўзбекистон У-23 4 (0)
2015—2019 Ўзбекистон 15 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 7-август учун)

Фаолияти

Мирзаев ёш иқтидорли футболчи сифатида танилган. У Тошкентнинг Локомотив футбол клубига ўтгунига қадар[2] "Нефтчи" клубида 4 йил ўйнади ва шу вақт ичида Нефтчи клубига яна бир мавсумга ижарага берилди[3]. Тошкентнинг Локомотив клубига қайтгач, у Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилол футбол клубига сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувда ўзининг илк голини киритди[4][5].

2020-йилнинг 11-декабрида Мирзаев 2020-йилги мавсумда Таиланд чемпионатининг „Муангтҳонг Унитед“ клубига ўтиши тасдиқланди[6][7]. 2023-йилда Таиланд жамоаси билан шартномаси якунлангача Ўзбекистон Суперлигаси вакили Олмалиқнинг „ОКМК“ клуби билан шартноам имзолади[8].

Халқаро фаолияти

Сардор Мирзаев Ўзбекистон шарафини ёшлар доирасида У-20, У-21 ва У-23 миллий терма жамоасида ҳам ҳимоя қилган. У 2009-йилда Мисрда бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон У-20 терма жамоасида ўйнаш учун танланган футболчилардан бири эди[9]. Ўзбекистон ўша чимпионатда тўплар нисбати бўйича Англиядан юқорида натижасини якунланди[10][11].

У 2013-йилги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун У-23 ўртасида ҳам сараланган таркибда бўлиб иштирок этди, унда Ўзбекистон гуруҳда 3-ўринни эгаллаган ва плей-офф босқичига чиқа олмаган. Сардор Мирзаев 2015-йилнинг 29-март куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида миллий терма жамоа сафида илк марта чақирилганида, миллий терма жамоадаги расмий дебютини ўтказди[12][13].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Таиланд чемпионатида тўп тепадиган Сардор Мирзаев фаолияти ҳақида“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  2. ↑ „Сардор Мирзаев "Локомотив" билан шартнома имзолади“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  3. ↑ „Сардор Мирзаев иккинчи даврани “Нефтчи”да ўтказади“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  4. ↑ „Гоуларт макес гоод старт, ҳолдерс wин“. ФИФА (25-феврал 2015-йил). 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.
  5. ↑ „ОЧЛ. Сардор Мирзаев кетма-кет иккинчи йил "Локомотив"нинг илк голини урди“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  6. ↑ „Сардор Мирзаев легионерга айланди“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  7. ↑ „Таиландда Мирзаевнинг таништирув маросими ўтказилди“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  8. ↑ „Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ОКМКга ўтди“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  9. ↑ „2009 У20 Wорлд Cуп Узбекистан Сқуад лист“. ФИФА. 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.
  10. ↑ „2009 У20 Гроуп Д матчес“. ФИФА. 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.
  11. ↑ „2009 У20 Гроуп Д матчес“. ФИФА. 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2015-йил.
  12. ↑ „Кореа републиc - Узбекистан, 29-март 2015-йил“. соccерwай (29-март 2015-йил).
  13. ↑ „Кореа републиc - Узбекистан, 29 Марч 2015“. соccерwай (29-март 2015-йил). Қаралди: 29-март 2015-йил.

Ҳаволалар