Сардор Рафкатович Қобулжонов (русча: Кобулжанов, Сардор Рафкатович; 1987-йил 2-февралда туг'илган) — ўзбек футболчиси. „Каттақўрғон“ клуби дарвозабони.

Сардор Қобулжонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сардор Рафкатович Қобулжонов
Таваллуд санаси 1987-йил 2-феврал (1987-02-02) (39 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 185 cм (6 фт 1 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Каттақўрғон
Рақами ТБД
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007 Металлург 1 (-)
2007—2009 Пахтакор 2 (0)
2009—2011 Оқтепа 24 (−14)
2011—2014 Бухоро 44 (-62)
2014 Нефтчи 5 (0)
2015 Локомотив 2 (0)
2015—2017 Бухоро 22 (0)
2017 Сементчи - (0)
2018 Металлург - (0)
2019 Сурхон 5 (0)
2020—2023 Бухоро 40 (0)
2024 Вахш Боҳтар 16 (0)
2025 Хоразм 11 (0)
2026— Каттақўрғон 0 (0)
Миллий терма жамоа
2012—2013 Ўзбекистон 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Клублардаги фаолияти

Сардор Қобулжонов Бекободнинг „Металлург“ клуби футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2007-йилда ушбу клубда профессионал фаолиятини бошлаган. 2009-2010-йилларда Тошкентнинг „Оқтепа“ жамоасида ўйнаган[1]. 2011-йилда Бухорога кўчиб ўтган. Қобулжонов „Бухоро“ таркибида 3 мавсум тўп сурган ва шу вақт ичида 44 та ўйинда майдонга тушган. 2014-йил бошида Сардор Қобулжонов Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома тузиб, биринчи даврада бор-йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди ва иккинчи даврада „Нефтчи“нинг собиқ асосий дарвозабони Ҳислат Чилматов ўрнига асосий дарвозабонга айланган[2]. 2015-йилги мавсумда Бухоро жамоаси таркибига қайтган[3]. 2016-йилги мавсумда оғир жароҳат олган[4][5].

2019-йилги мавсумда „Сурхон“ жамоаси сафига ўтган[6][7]. 2020-йилги мавсум Бухоро клуби билан шартнома имзолаган[8][9]. 2024-йилги мавсум олдидан „Ғиждувон“ клубида таркибида бошлашга яқин эди, аммо Ғиждувон жамоаси молиявий муаммолар сабабли мавсумда бирорта мусобоқа иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Сардор янги мавсум олдидан Тожикистон Олий лигаси жамоаси „Вахш Боҳтар“ клуби билан шартнома имзолаган[10].

Терма жамоадаги фаолияти

Қобулжонов 2012—2013 йилларда Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган, аммо майдонга тушмаган[11].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Сардор Қобулжонов: “Оқ-тепа” менга кўп нарса берди”“ (2013-йил 8-декабр).
  2. ↑ „Сардор Қобулжонов: “Мени “Нефтчи”да яхши кутиб олишди”“ (2014-йил 24-феврал).
  3. ↑ „"Бухоро": Сардор Қобулжонов билан шартнома тузилди“ (2016-йил 8-январ).
  4. ↑ „"Бухоро" дарвозабони Сардор Қобулжоновнинг оёғи синди“ (2016-йил 22-август).
  5. ↑ „Сардор Қобулжонов операция қилинди“ (2016-йил 29-феврал).
  6. ↑ „Расмий хабар: Станоевич ва Қобулжонов "Сурхон" жамоаси аъзосига айланди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  7. ↑ „Расмий хабар: Станоевич ва Қобулжонов "Сурхон" жамоаси аъзосига айланди“ (2019-йил 2-март).
  8. ↑ „Қобулжонов, Хосинов ҳамда Жасур Ҳасанов “Бухоро”да“ (2020-йил 11-январ).
  9. ↑ „Қобулжонов, Хосинов ҳамда Жасур Ҳасанов “Бухоро”да“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  10. ↑ „37 ёшли ўзбекистонлик дарвозабон фаолиятида илк бор легионерга айланди“ (2024-йил 8-апрел).
  11. ↑ „Сардор Қобулжонов, Алибобо Раҳматуллаев, Гейнрих ва мураббий Қосимов — Гонконгга қарши кечган Тошкентдаги сўнгги ўйин“ (2024-йил 12-март).

Ҳаволалар