Сардор Мирзаюсупович Рустамбоев (10-август, 1979-йил, Тошкент) — ўзбек дипломати. 2024-йилдан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси. 2018-йилдан 2024-йилгача Ўзбекистоннинг Франсия ва Португалиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси[1][2].

Сардор Мирзаюсупович Рустамбоев
 Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси
 
Мансаб даври
2024-йил 26-январдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Дилшод Аҳатов
 Ўзбекистоннинг Франсиядаги элчиси
 
Мансаб даври
2018-йил 29-июндан
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Равшан Усмонов
Вориси Нодир Ғаниев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1979-йил 10-август (1979-08-10) (47 ёш)
Тошкент

Биография

1979-йил 10-августда Тошкентда туғилган.

Маълумоти

2000-йилда Буюк Британия Бирмингем университетида Сиёсацҳунослик ва халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражасини олган, 2003-йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти магистратурасини тугатган.

2008-йилда Буюк Британия Лондон университети Шарқ ва Африкашунослик мактаби магистратурасини тугатган.

2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида сиёсий фанлар номзоди даражасини олган.

Меҳнат фаолияти

2000—2006 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 3-котиб, референт, атташе.

2006—2009 — Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси 2-котиби.

2010—2014 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 1-котиби.

2014—2017 — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти катта эксперти.

2017—2018 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ШҲТ ва МДҲ департаменти Халқаро сиёсат ва хавфсизлик бошқармаси бошлиғи.

2018-йил 29-июндан — 2024-йил 26-январгача Ўзбекистон Республикасининг Франсия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 3-сентабр куни Франсия Президенти Эммануэл Маcронга ишонч ёрлиғини топширди[3].

2020-йилдан — 2024-йилгача Ўзбекистон Республикасининг Португалия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси[4]. 20-июл куни президент Марcело Ребело де Соусага ишонч ёрлиғини топширди.

2024-йил 26-январ куни Ҳиндистонга элчи этиб тайинланди[5].

Инглиз, рус ва франсуз тилларини билади.

Уч нафар фарзанди бор.

Оиласи

Отаси Мирзаюсуф Рустамбоев — ҳуқуқшунос, юридик фанлар доктори, профессор. 2021-йилдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи, полковник[6][7].

Манбалар