Сарез кўли — Тожикистон Республикаси Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудидаги кўл. Помирда, Шимолий Аличур ва Музқўл тизмалари орасида, 3239 м баландликда жойлашган. Майдони 79,6 км², сув сиғими ҳажми 16,07 км³, уз. 55,8 км, энг кенг жойи 3,3 км. Ўртача чуқ. 190 м гача, энг чуқур жойи 500 м. 1911-йилдаги зилзила оқибатида Мурғоб дарёсининг чуқур водийсини Усой қишлоғи яқинида тоғ жинслари тўсиб қўйиши натижасида пайдо бўлган. Ўрта Осиёдаги энг катта уюмли сув ҳавзаси. Сув тўплаш майдони 18 минг км². Мурғобдан ташқари кўлга 16 доимий ва 20 дан зиёд вақтинча сув оқимлари қуйилади. Асосан, муз сувларидан тўйинади. Кўл га қуйиладиган ўртача кўп йиллик сув миқдори 1,48 км³. Уюм орқали сувнинг сизиб ўтиши содир бўлмоқда. Булоклар кўринишида сувнинг кўлдан кўп йиллик ўртача оқиб чиқиш миқдори 1,46 км³ни ташкил қилади. Суви чучук. Кўл сатҳи ўзгариб туради. Кейинги 60 йил мобайнида сув сатҳининг ўртача ўсиши йилига 20 см ни ташкил қилди. Йил орасидаги сув сатҳи ўзгаришининг энг катта амплитудаси 12 м, энг ками 2 м ни ташкил қилади. Кўл суви декабр охири — январнинг 1-ярмида музлайди, март охири — май бошларида муздан бўшайди.

Адабиёт

  • Агаханянс О. Е., Сарез, Л., Гидрометеоиздат, 1989; Глазирин Г.Е., Никитин А. М., Шчетинников А. С., Водний баланс Сарезского озера, Тр. САНИГМИ, 1986, Вип. 113 (194); Гронская Г. П., Иванов Ю.Н. ва бошқа, Гидрологической режим Сарезского озера, Тр. ГГИ, 1977, Вип. 246; Аслов СМ., Горелкин Н. Е., Гидрометеорологический мониторинг Сарезского озера, Т., Изд. отдел САНИГМИ, 2002.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил