Саргон ИИ (аккад тилида: 𒈗𒁺) — Оссурия подшоҳи (мил.ав. 722—705). Салманасар В тахтдан ағдарилгач, ҳокимият тепасига келган. Ўз сиёсатида коҳинлар ҳамда Оссурия ва Бобилнинг имтиёзли шаҳарлари манфаатларини ҳарбийлар манфаати билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилган. Исроил (722) ва Сурияни босиб олган (Кархемишнинг эгалланиши, 717); 714 йил Урарту подшохи Руса И ни тормор этган, Кичик Осиё ярим оролнинг шаркидаги, шунингдек, Мидиядаги бир канча вилоятларни босиб олган; 710—709 йилларда Бобилни эгаллаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил