„Саргузаштлар“ — ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодиров қаламига мансуб қисса ва ҳикоялар тўплами. 1974-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Тўпламга болалар учун мўлжалланган қисса ва ҳикоялар киритилган бўлиб, улар муаллиф бошидан кечирган ва кўрган саргузаштларга асосланган. Улардаги воқеалар Тошкент шаҳрида, Туркистон тизма тоғининг арчазор ўрмонларида, Амударё, Иссиқкўл, Қора денгиз ва Ҳинд океанида бўлиб ўтади. Тўплам 1 қисса ва 6 ҳикояни ўзида жамлаган.

Саргузаштлар
Муаллиф(лар) Пиримқул Қодиров
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и қисса ва ҳикоялар
Нашриёт „Ёш гвардия“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1974
Саҳифалар сони 128

Асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: С. Сайдалиева – муҳаррир, П. Воронкин – рассом, К. Назаров – расмлар муҳаррири, Н. Сорокина – техник муҳаррир, Ҳ. Акбарова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 75 000 нусха.

Қисса ва ҳикоялар

Қиссалар

  • „Акрамнинг саргузаштлари“

Ҳикоялар

  • „Аму чангалида“
  • „Иссиқкўл сафари“
  • „Хатарли учрашув“
  • „Халоскор“
  • „Фил минган сайёҳлар“
  • „Океандаги олишув“