Сарибанд (форс. – тўғон боши) – ўрта асрларга оид тўғон (ХВИ аср). Сурхондарё вилоятидаги Бандихон қишлоғидан 7 км шим.шарқдаги Ўрғулсой ўзанига қурилган. Унинг пишиқ ғиштдан (25х25х5 см) ишланган айрим қисмлари сақланиб қолган. Тўғондан бир оз баландликда Ўрғулсойнинг чап қирғоғида С. номли тепа бор; у баланд ҳисор (30х30 м) ва атрофи девор билан ўралмаган қишлоқ ҳаробаси бўлиб милоднинг бошларига оид. Шу ерда дарё ўзанидан қадимда турли тарафларга каналлар чиқарилган. Кушонлар даврида ҳам бу ерда тўғон бўлганлиги эҳтимоддан холи эмас.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил