Ҳаёти

Саригул Бахадирова – қорақалпоқ ёзувчиси , адабиёт тадқиқотчиси , танқидчи . У 1944-йили Қорақалпог`истон Республикаси Қорао`зак туманида туг`илган . О`рта мактабни тамомлаб , 1962—1966-йиллари Қорақалпоқ давлат педагогик институтида (ҳозирги Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти)таҳсил олади. 1967—1970-йиллари Тошкентда О`збекистон Илимлар Академиясининг Тил ва адабиёт институтининг аспирантура босқичида о`қийди.

Фаолияти

О`збекистон Илмлар Академияси Қорақалпог`истон бо`лими Н.Даwқараэв номидаги Тарих, тил ва адабиёт институтида илмий ходим , бо`лим бошлиг`и, 1991—2007-йиллари шу институтнинг директори бо`либ иш юритади. Саригул Бахадирова 1976-йилдан Қорақалпог`истон Ёзувчилар кенгашига а`зо бо`лган.

Ижодий ва илмий ишлари

У “Аёллар”(1973) , “Турмуш сабог`и” (1980) , “Тақдир” , “То`марис ва Кир” , “Қаноти қайрилган шунқор “ каби повест ва романлар автори . 1970-йили “Ҳозирги қорақалпоқ ҳикоялари” мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилади. Саригул Бахадирова 1985-йили “Фолклор ва қорақалпоқ прозаси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади ва профессор номига сазовор бо`лади. Унинг “Роман ва давр”(1978) , “Фольклор и Каракалпакская советская проза” (1984), “Фолклор терминларининг қисқача луг`ати” , “Эдиге” , “Қоблан” , “ Ҳозирги адабиёт ҳақида о`йлар” (1992) номли монографиялари чоп этилади.

Мукофатлари

Саригул Бахадирова - О`збекистон Республикаси Беруний номидаги давлат мукофати лауреати. Қорақалпог'истон Республикаси Жо'қорг'и Кенгеси Фахрий унвони билан тақдирланган.[1]

  1. ↑ Бекбергенова Зияда. Қарақалпақстан Республикаси жазиwшилари.Ташкент 2011. Эхтремум пресс.