Sarimsoq sousi

Саримсоқ соуси асосий таркибий қисми саримсоқдан иборат бўлган соус. Саримсоқ одатда эзилган ёки майда тўғралган шаклда ишлатилади. Оддий саримсоқ соуси саримсоқ ва мой, сариёғ ёки маёнез каби маҳсулотлардан тайёрланади. Соусни тайёрлаш учун турли хил қўшимча ингредиэнтлардан фойдаланиш мумкин.
Саримсоқ соуси бишфтек, балиқ, денгиз маҳсулотлари, қўй гўшти, пирзола, товуқ, тухум ва сабзавотлар каби кўплаб таомларга маза қўшиш учун ишлатилиши мумкин. Донер кабоб учун зиравор сифатида ҳам ишлатилади.
Турлари
Аглиата
Аглиата — италян ошхонасида қовурилган ёки қайнатилган гўшт, балиқ, сабзавотларга таъм бериш ва уларга ҳамроҳлик қилиш учун ишлатиладиган мазали ва ўткир саримсоқ соуси. Биринчи марта Қадимги Римда тасдиқланган ва Лигурия ошхонасининг бир қисми бўлиб қолмоқда[1].
Аиоли
Аиоли — саримсоқ ва зайтун мойидан тайёрланган Ўрта ер денгизи соуси[2]. Соус номи каталон ва прованс тилларида „саримсоқ ва мой“ деган маънони англатади.
Филфил чума
Филфил чума — Ливия яҳудийларининг севимли қайласи бўлиб, ширин, аччиқ қалампир кукуни, майдаланган саримсоқ ва зирадан тайёрланади.
Асал саримсоқ соуси

Асал саримсоқ соуси Канадада машҳур бўлган ширин ва нордон соус. Асал саримсоқ соуси товуқ қанотлари, қовурғалар[3] ва мол гўшти каби бошқа овқатлар билан бирга истеъмол қилинадиган асосий қайлалардан бири[4].
Можо
Куба ошхонасида можо саримсоқ, зайтун мойи ёки чўчқа ёғи ва анъанавий аччиқ апелсин шарбати бўлган цитрус шарбати билан тайёрланади[5][6]. У одатда кассавага таъм бериш ва қовурилган чўчқа гўштини маринадлаш учун ишлатилади[7]. Ореганосиз соус одатда „можито“ деб аталади ва қовурилган кассава (юcа) учун ишлатилади. Чўчқа гўштини маринадлаш учун аччиқ апелсин шарбати, саримсоқ, орегано, зира ва туз аралашмаси ишлатилади.
Муждеи
Муждеи — Руминия ошхонасидаги аччиқ соус[8]. Кунгабоқар ёғи қайланинг асосий таркибий қисмларидан бири. Сметана ҳам қўшилиши мумкин.
Скордалия

Скордалия — юнон ошхонасининг қуюқ қайласи[9]. Кўпинча таркибига сирка қўшилади.
Таълея
Таълея — Миср ошхонасида саримсоқни Гҳеэ билан қовуриб, кейин кориандер ва чилли қўшиб тайёрланади. Бамия ва кошарга маза қўшиш учун ишлатилади.
Таратор
У таҳини, лимон шарбати ва саримсоқдан тайёрланади. У биринчи марта Катта Сурия ҳудудида деҳқонлари томонидан тайёрланган. Кейинчалик Финикияликлар томонидан Пиреней ярим оролига олиб келинган. У ердан соус Жанубий Франсия ҳудудига тарқалган. Таратор „Кўрфаздаги араб мамлакатлари ошхонасининг ажралмас қисми“ деб таърифланган.
Тоум
Тоум — Левант ҳудудида кенг учун кенг тарқалган қуюқ саримсоқ соуси[10]. У эзилган саримсоқ, туз, зайтун мойи ёки ўсимлик мойи ва лимон шарбатидан тайёрланади[10].
Ширин чили саримсоқ соуси
Жануби-Шарқий Осиё ўйлаб топилган бу қайланинг асосий таркибий қисмларига қизил қалампир, саримсоқ, сирка вашакар сиропи. Одатда соусга жўхори крахмал каби қуюқлаштирувчи моддалар қўшилади[11].
Тзатзики
Соус Грецияда пайдо бўлган, у эзилган саримсоқ, майдаланган бодринг ва ёгуртдан тайёрланади. Айниқса Болқон ҳудудида машҳур. Болгарияда „сух таратор“ деб аталади.
Ёгурт
Оддий саримсоқ соусини ёгурт, маёнез ёки қаймоққа майдаланган ёки эзилган саримсоқ қўшиб тайёрлаш мумкин. Қўшимча таъм бериш учун лимон шарбати, туз, қалампир ва арпабодиён каби зираворлардан фойдаланилади.
Галерея
-
Қора ловия ва саримсоқ соуси
-
Иссиқ саримсоқ соуси билан товуқ
-
Кракерлар ва селд балиғи саримсоқ соуси билан бирга.
-
Саримсоқ соуси билан қовуриш
-
Саримсоқ соуси ва лимонли гарнитüр билан ишкембе шўрва
-
Ҳиндистонда қовурилган гуруч билан иссиқ саримсоқ соуси
Манбалар
- ↑ „ПОРРАТА: Воcаболарио делла Cрусcа, Фирензе - 4° эдизионе (1729-1738)“.
- ↑ Гоодман, М.. Фоод то Ливе бй: Тҳе Эартҳбоунд Фарм Органиc Cоокбоок. Wоркман Пуб., 2006 — 224-бет. ИСБН 978-0-7611-4389-5. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
- ↑ Ричард, С.. Диннер Сурвивал: Тҳе Мост Унcомплиcатед, Аппроачабле Wай то Гет Диннер то Фит Ёур Лифе, Cоокинг фор тҳе рушед. Симон & Счустер, 2009 — 74-бет. ИСБН 978-1-4165-4364-0.
- ↑ Минтз. „Ҳоw И леарнед то бутчер а пиггй фор маркет“. тҳестар.cом (2016-йил 6-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ Боокс, Мадисон. 1001 Фоодс То Диэ Фор. Андреwс МcМеэл Публишинг, 2007 — 385-бет. ИСБН 978-0-7407-7043-2. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
- ↑ Албала, К.. Фоод Cултурес оф тҳе Wорлд Энcйcлопедиа [4 волумес]: [Фоур Волумес]. АБC-CЛИО, 2011 — 1-ПА94-бет. ИСБН 978-0-313-37627-6. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
- ↑ Стеве Отто. „Cубан Ис Оурс, Анй Wай Ёу Трй То Слиcе Ит“. Тҳе Тампа Трибуне (2007-йил 24-октябр). 2009-йил 7-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Планет, Л.. Лонелй Планет Романиа & Булгариа, Травел Гуиде. Лонелй Планет Публиcатионс, 2017 — 593-бет. ИСБН 978-1-78701-066-6. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
- ↑ Wригҳт, C.А.. Медитерранеан Вегетаблес: А Cоок'с АБC оф Вегетаблес анд Тҳеир Препаратион ин Спаин, Франcе, Италй, Греэcе, Туркей, тҳе Миддле Эаст, анд Нортҳ Африcа wитҳ Море Тҳан 200 Аутҳентиc Реcипес фор тҳе Ҳоме Cоок. Ҳарвард Cоммон Пресс, 2001 — 170-бет. ИСБН 978-1-55832-196-0. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
- ↑ 10,0 10,1 Капур, К.. А Чеф ин Эверй Ҳоме: тҳе cомплете фамилй cоокбоок. Рандом Ҳоусе Публишерс Индиа, 2014 — пт90-бет. ИСБН 978-81-8400-555-4. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
- ↑ Леэ Кум Кеэ УСА.