Saripul jangi
Сарипул жанги – Милодий 1501-йил бошида Бобур Самарқандни эгаллаганидан сўнг ўзбеклар ҳукумдори Муҳаммад Шайбоний Бухорога чекинади ва Самарқандни эгаллаш учун 1501-йил апрел-май ойларида тайёргарлик кўради[1]. Темурий Заҳириддин Муҳаммад Бобур Шайбонийхон бошчилик қўшинни шаҳарга етиб келгунча кутиб олишга қарор қилди. Икки қўшин Сарипулда тўқнаш келди, темурийлар ва ўзбеклар ўртасида минтақа тақдирини ҳал қилувчи жанг бўлди. Жангда Бобур енгилган. Ушбу ғалабадан сўнг Шайбонийхон бирин-кетин Хоразм ва Хуросонни босиб олди.
| Сарипул жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Шайбонийхон | Заҳириддин Муҳаммад Бобур | ||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Шайбонийхон | Заҳириддин Муҳаммад Бобур | ||||||
Тарихи
1500-йилда Самарқанд аҳолиси шайхулислом Абулмакорим раҳнамолигида темурийлар сулоласи бошқарувини тиклаш учун ҳаракат қилди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзо 1500-йилнинг кузида Самарқандга юриш бошлади. Бу пайтда Шайбонийхон Самарқанддан ташқарида Конигил (шаҳардан ташқаридаги ҳукмдорлар ҳордиқ чиқарадиган жой)да эди. Аҳоли томонидан Самарқанднинг дарвозаси Бобур Мирзога очиб берилган. Бобур қўшини Шайбонийхоннинг шаҳардаги 600 кишилик гарнизонини қириб ташлайди ва шаҳарни эгаллайди. Ушбу ғалабадан сўнг Бобур Мирзо Самарқанд тахтини иккинчи марта эгаллайди. Шайбонийхон Бухорога чекинади ва бўлажак ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўра бошлайди. Бухорода Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд Султон Султон ҳукмронлик қилган
Дастлабки тўқнашувлар
Муҳаммад Шайбоний Сўғддаги (Тожикистон) Дабуси қал’асини эгаллайди. Бобур Шайбонийхонни мағлубиятга учратиш учун Бухоро томон йўл олади. 1501-йилнинг май ойида Бухоро йўлида Шайбонийхон Бобур қўшинларининг қарама-қарши томонига қараб ўтиб, ундан тўрт чақиримча узоқликда қароргоҳ қурди. Бобур ўз қароргоҳини ариқлар билан мустаҳкамлаган. Шайбоний тунги кутилмаган ҳужумларни амалга оширишга уриниб кўради, лекин қароргоҳ жуда яхши мустаҳкамланган сабабли ҳужумлар самара бермади.
Жанг
Иккала томон урушга тайёрланди. Бобур ўнг қанот ва чап қанот ҳамда марказдан қўшинни тўрт қисмга бўлган ҳолда Самарқанддан Бухоро томон оқиб ўтадиган Кўҳик (Зарафшон дарёси) бўйлаб ҳужумга ўтади. Душман қўшини нисбатан кўп бўлиб, унинг ўнг томони Бобур қўшинларининг чап қанотини енгиб ўтади. Шайбонийхон жангда тўлғама усулидан фойдаланган[2]. Темурий ҳукмдор Бобур қўшини енгилади ва ўша куни кечқурун Самарқандга етиб келади[3][4].
Урушдан кейин
Бобурнинг энг тажрибали зобитлари Иброҳим Тархон, Иброҳим Сару ва Султон Аҳмад Тамболнинг укаси Халил Тамбол ва унинг энг яхши аскарлари ҳалок бўлди. Омон қолган зобитлар турли йўналишларга тарқалиб кетган. Бобур Самарқандга етиб борганидан сўнг Кобулга бориб, бу ерда 1504-йилнинг сентабр ойида ўз ҳокимиятини ўрнатади.
Манбалар
- ↑
Баттле оф Сар-э-Пул 1501 АД. Заҳируддин Муҳаммад Бабур ЁуТубеда
- ↑ „Темурийларни тугатиб, Мовароуннаҳрни бирлаштирган хон. “Кўчманчи” дея камситилган Шайбонийхон ҳаёти 1-қисм“. www.хабардор.уз. Қаралди: 25-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Ҳусан Карвонли. «Бобурнома»да Амир Темур & Тург’ун Файзиев. Темурийлар шажараси“. www.кҳ-даврон.уз. Қаралди: 25-сентабр 2023-йил.
- ↑ „МУСОФИР ҲУКМДОР ЙОХУД ҚИСМАТ ҚУРБОНИ“. www.неwжоурнал.орг. Қаралди: 25-сентабр 2023-йил.