Sariq arilar
Сариқ арилар (Полистес) - пардаканотлилар оиласига мансуб ҳашаротлар уруғи. Оила бўлиб яшайди, ин қуради. Оиласи инга асос солган ургочиси, бир қанча эркак ва кўп сонли ишчилардан иборат. Ишчилари она аридан фақат бир оз кичикроқ бўлиши билан фарқ қилади. Ишчилари орасида ин қўриқчилари, ин қурувчилари, қуртларини боқувчилари ва озиқ йиғувчилари бўлади. Лекин Сариқ арилар оиласида меҳнат тақсимоти қатий бўлмайди. Инлари жуда кўп катакчалардан иборат, кўп қаватли бўлади. Сариқ арилар инни жағлари ёрдамида майдалаб, сўлак билан аралаштирилган ёғоч толасидан тайёрланган крғоздан қуради. Сариқ арилар оиласи қишда ҳалок бўлади, фақат урғочилари қишлаб қолади. Эрта баҳорда урғочи Сариқ арилар якка ўзи ёки баъзан бир нечтаси биргаликда бир неча уядан иборат ин қуради. Ҳар бир уяга она ари биттадан тухум қўяди. Уяси ярим доира шаклида, пояча ёрдамида субстратга ёпишган, катакларининг оғзи пастга қараган бўлади. Етилган қуртлар уяларини ёпиб, унинг ичида ғумбакка айланади. Уялардан чиққан ишчилари уя қуриш ва наслни боқишни давом эттиради. Сариқ арилар гул нектари ва ўсимлик шираси билан озиқланади.
Сариқ арилар мўътадил ва тропик иқлимда кенг тарқалган. Ўрта Осиёда Каспий полистаси кўп учрайди. Бу тур касаллик қўзғатувчи микроблар, гижжалар тухуми ва бир ҳужайралилар спораларини юқтириб ҳамда узум ва бошқа меваларни еб зиён келтиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |