Сариқ чой (Агримониа асиатиcа Туз.) — раънодошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пояси 50—130 см; сершох. Барглари пацимон, мураккаб, тухумсимон япроқчадан (7—9 та) тузилган. Гуллари тўқ сариқ, майда, 2 жинсли, узун бандли; тўпгули бошоқсимон. Гултожи гулкосачаси 5 тадан. Меваси илмоқли, туклар билан қопланган. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма суғориладиган ерларида, экинлар орасида, йўл ёқаларида, боғларда ва тоғли ҳудудлардаги ўрмонларда кенг тарқалган. Халқ табобатида меъда касалликларини даволашда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил