Сариқ қуён (лотинча: Лепус флавигуларис) — товушқонлар оиласига мансуб Лепус жинсининг бир тури. Унинг яна бир номларидан бири тауантепек қуёни бўлиб, у бу номни ўзи яшайдиган соҳил номидан олган.

Сариқ қуён
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Оила: Товушқонлар
Уруғ: Қуёнлар
Турлари: Сариқ қуён
Халқаро илмий номи
Лепус флавигуларис Wагнер, 1844
Ареал

Ареал

Сариқ қуён Мексика, Оахаcа ва Тауантепек кўрфази қирғоғида яшайди. У 500 м дан ошмайдиган баландликда яшайди. Ҳозирги вақтда бу қуён очиқ ўтлоқлар ва қирғоқ бўйидаги ўтлоқ қумтепаларда яшайди.

Сариқ қуённинг олдинги тарқалиши батафсил ҳужжатлаштирилмаган, аммо унинг тарихий географик диапазони Мексиканинг Тинч океани соҳилидаги Тауантепек кўрфази Оахакадаги Салина Круздан Чиапасдаги Тоналага қадар, тахминан 5000 квадрат километрни ташкил этади[1].

Хулқ-атвор

Улар кун ботишида ва тунда ўз ҳаёт тарзини олиб боради. Ўтлар ва бошқа яшил ўсимликларни исте'мол қилади.

Наслчилик мавсумининг давомийлиги февралдан декабргача давом этиши мумкин. Улар учун ёмғирли мавсумда (майдан октябргача) кўпайишнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади. Бир қоринда ўртача 2 та бола бўлади. Иккала жинсли қуёнчалар ҳам туғилгандан олти-етти ой ўтгач жинсий етукликка эришадилар.

Морфологик хусусиятлар

Умумий узунлиги 59,5 см. Катталарнинг вазни 3500 дан 4000 граммгача. Катта қулоқлари ва оёқлари бор. Қулоқларнинг пастки қисмидан бошнинг орқа томонига ва оқ томонлари бўлаб чўзилган иккита қора чизиқ туфайли уни бошқа қуён турларидан тезда ажратиш осон[2]. Қорни оқ, орқа томони қора чизиқли оч жигарранг, думлари кулранг, дум юқориси қора рангда.

Турларни ҳимоя қилиш

Сариқ қуён Мексиканинг НОМ-059-ЭCОЛ-2001 расмий ҳужжатида йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар рўйхатига киритилган ва Халқаро Табиатни Муҳофаза қилиш Иттифоқи (ИУCН) томонидан йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларнинг Қизил рўйхатига киритилган.

Манбалар

  1. ↑ Нелсон, Э. W. (1909). "Тҳе раббиц оф Нортҳ Америcа". Нортҳ Америcан Фауна. 29: 9–287. дои:10.3996/нафа.29.0001.
  2. ↑ Флух, Ж. Э. C. & Р. Ангерманн (1990). "Тҳе ҳарес анд жаcкраббиц". Ин Чапман, Ж. А. & Ж. Э. C. Флух (эдс.). Раббиц, ҳарес, анд пикас. Статус сурвей анд cонсерватион аcтион план. Гланд, Сwитзерланд: Интернатионал Унион фор Cонсерватион оф Натуре анд Натурал Ресоурcес. пп. 61–94.

Ҳаволалар