Сарисув (Сарйсув) (қозоқча: Сарысу) — Қозоғистон Республикасининг Қарағанда ва Қизилўрда вилоятларидаги дарё. Узунлиги 671 км, ҳавзасининг майдони 81600 км². Жаман Сарисув ва Жақси Сарисув дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Дастлаб Қозоғистон паст тоғларининг жан.шарқий қисмлари бўйлаб, қуйи оқимида эса Бетпақсаланинг ғарбий чеккаси бўйлаб оқади. Юқори қисмида водийси тор, қуйи қисмида эни 5–10 км гача. Қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойидан 382 км да 7,3 м³/сек. Юқори ва қуйи қисмида июлдан январ

Сарисув
қозоқча: Сарысу


Жойлашуви
Давлат

гача қурийди. Саноат сув таъминоти ва суғориш учун фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил