Sarkoʻb
Саркўб (форс. — бош янчувчи, урувчи; боши янчилган) — мудофаа жанги олиб борилаётган ғанимга қирғин келтириш мақсадида сунъий йўл билан барпо этилган тепа, қалъа ёки ҳисорсимон баланд жой, қурилма. Шарқ халқлари, хусусан, Амир Темур, Шайбонийхон, Хива хонлари армиясида қамал чоғида фаол қўлланган тактик усуллардан бири. Ўрта асрларда кўпданкўп қалъа ва қўрғонлар баланд девор, бурж ва бору (ўқ отиш учун мўлжалланган шинаклар)га эга бўлган. Мустаҳкам қалъа ва қўрғонлар узоқ муддатли мудофаа учун зарур қуроляроғ, озиқ-овқат, емхашак билан таъминланган. Бундай иншоотларни бир ҳамла билан қўлга киритиш мумкин бўлмаган. Ана шундай кезларда муҳосара қуроляроғлари ишга солинган. Мудофаадаги қалъа ёки қўрғон деворлари ёнида ундан баланд бўладиган тупроқ уюми — С. тиклашга киришилган. Минглаб аскарлар теваракатрофдан ўтин, ёғоч, шохшабба тўплаб, устидан тош, шағал ва тупроқ тўкиб С барпо этишган. Айни чоғда дарахт ходаларидан ясалган шотилар орқали жангчилар қалъа деворига чиқа бошлаган. Қад ростлаган С.га камончилар чиқишган, манжаниқ, тўп, раъб каби оғир қуроллар ҳам олиб чиқилган ва улардан қамалдагиларга қарши ўт очилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |