Sarkolemma

Сарколемма — (юнонча сарcо (сархдан); гўшт ва юнонча лемма; ғилоф, миолемма деб ҳам аталади), скелет мушак толаси ёки кардиомиоцитни ўраб турган ҳужайра мембранаси ҳисобланади[1]. Бу липид икки қаватли ва базал мембрана билан алоқа қиладиган полисаккарид моддасининг (гликокаликс) юпқа ташқи қатламидан иборат. Базал мембранада кўплаб юпқа коллаген фибриллалар ва ламинин[2] каби махсус оқсиллар мавжуд бўлиб, улар мушак толаси ёпишиши мумкин бўлган скелет вазифасини бажаради. Плазма мембранасидаги трансмембран оқсиллари орқали ҳужайра ичидаги актин скелети базал мембрана ва ҳужайранинг ташқи қисми билан боғланган бўлади. Мушак толасининг ҳар бир учида сарколемманинг сирт қатлами пай толаси билан бирлашади ва пай толалари ўз навбатида тўпламларга тўпланиб, суякларга бирикадиган мушак пайчаларини ҳосил қилади.
Сарколемма одатда мушак ҳужайралари, плазма мембранасидаги каби бошқа эукариот ҳужайраларида бажарадиган ўзига хос вазифани бажаради[3]. У ҳужайрадан ташқари ва ҳужайра ичидаги тузилмалар ўртасидаги тўсиқ бўлиб, унинг атрофидаги махсус мушак толасини ажратиб туради. Мембрананинг липид табиати унга ҳужайра ичидаги ва ҳужайрадан ташқардаги тузилмаларнинг суюқликларини ажратишга имкон беради, чунки у фақат аквапорин каналлари орқали сувни танлаб ўтказади. Бошқа ҳужайралардаги каби, бу мембрана орқали селектив ташиш йўли билан тузилмаларнинг композицияларини назорат қилиш имконини беради. Ион насослари каби мембрана оқсиллари АТП истеъмоли билан ион градиэнтларини яратиши мумкин, улар кейинчалик бошқа моддаларни мембрана орқали ташиш (биргаликда ташиш) ёки ҳаракат потенциали каби электр импулсларини яратиш учун ишлатилиши мумкин.
Сарколемманинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у мушак ҳужайраларининг саркоплазмасига кириб, Т-найчалар ёки кўндаланг каналчалар деб аталадиган толалар ичида радиал ва бўйлама мембрана каналчаларини ҳосил қилиш хусусиятига эгадир. Кўндаланг каналчаларнинг иккала томонида саркоплазматик органеланинг терминал систернал кенгайиши (мушак бўлмаган ҳужайраларда эндоплазматик органелла деб аталади) мавжуд. Икки СР систернаси билан ўралган кўндаланг тубула триада деб номланади ва бу тузилмалар орасидаги алоқа А ва И тасмаси туташган жойда жойлашган ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Рипа. „Пҳйсиологй, Cардиаc Мусcле“. СтатПеарлс. СтатПеарлс Публишинг (2022). Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ Энгвалл, Э.; Эарwиcкер Д; Ҳаапаранта Т; Руослаҳти Э; Санес ЖР. (Септембер 1990). "Дистрибутион анд исолатион оф фоур ламинин варианц; тиссуэ рестриcтед дистрибутион оф ҳетеротримерс ассемблед фром фиве дифферент субуниц". Cелл Регулатион 1 (10): 731–40. дои:10.1091/мбc.1.10.731. ПМИД 2099832. ПМC 361653. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=361653.
- ↑ Борон, Wалтер Ф.. Медиcал Пҳйсиологй 2нд эдитион. Пҳиладелпҳиа: Саундерс, 2009 — 9–21-бет.