Саркома (юн. саркос — эт ва ома — ўсма маъносини ифодаловчи қўшимча) — асосан, бириктирувчи тўқимадан (юмшоқ тўқималар ва суяк саркомалари), баъзан суяк кўмигидан (ретикулосаркома) пайдо бўладиган хавфли ўсма.

Сабабчи омиллари ва ривожланиш молекуляр механизми ракка ўхшаш (қаранг Рак). С.нинг бир неча тури ажратилади. С. ракдан кам учраши (ҳамма хавфли ўсмаларнинг 3% идан кам), асосан, ёш кишилар юмшоқ тўқималари ва суякларининг зарарланиши, атроф тўқималарнинг емирилиши, ўзидан узоқрокдаги аъзоларга тез метастаз бериши, кучли оғриқлар (кўпроқ кечалари) ва даволаш натижаларининг кам наф бериши билан фарқ қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил