Саркомастигофоралар, сохта оёқ хивчинлилар (Сарcомастигопҳора) — бир ҳужайрали ҳайвонлар типи. Якка ёки колония бўлиб яшайди. Сохта оёқ (псевдоподий)лар ёки хивчинлар ёрдамида ҳаракатланади. Айрим турларида бу икки хил органоид ҳам учрайди. С. нам тупроқ, тинч оқадиган ва кўлмак сувлар, денгиз ва океанлар тубида ва планктонда яшайди. Айрим турлари одам ва ҳайвонларда паразитлик қилади. 20000 га яқин тури маълум. Саркодалилар ва хивчинлилар синфларига ажратилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил